Jacob & Cо компанияси қиймати миллион долларга тенг бўлган гиперкар кўринишидаги Bugatti Chiron қўл соатини тақдим этди, деб хабар бермоқда “Корреспондент.нет” нашри.
Соатни фақатгина Bugatti автомобилининг эгалари Франциянинг шарқий минтақасидаги Молсейм шаҳридан сотиб олиши мумкин. Сабаби Bugatti компанияси 1909 йилда Франциянинг айнан шу шаҳрида ташкил этилган.
Соат Франция байроғи рангларидаги қимматбаҳо тошлар — 148 дона кўк сафир, 45 та оқ олмос ва 149 дона ёқут билан безатилган. Сиферблатда машҳур W16 двигателининг миниатюра версияси мавжуд. Шу орқали соат ҳақиқий моторнинг поршенлари зарбасига тақлид қилади.
Сиферблат сапфир ва ёқут соат белгилари билан, дақиқа шкаласи эса олмос билан безатилган. Умуман олганда, Bugatti Chiron Tourbillion Molsheim Edition 578 та компонентдан иборат. Соат сув ўтказмайди ва 30 метргача чуқурликда ишлай олади.
Изоҳ (0)