News cover

Ўта йирик миқдорда фирибгарлик қилган фуқаро Перудан Ўзбекистонга олиб келинди

Республика ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари томонидан Интерпол каналлари орқали қидирувга берилган фуқаро Перудан Ўзбекистонга олиб келинди. Бу ҳақда Интерполнинг Ўзбекистондаги Миллий марказий бюроси хабар берди.

Маълум қилинишича, Интерполнинг Ўзбекистон ва Перу Миллий марказий бюроларининг мувофиқлаштирилган ҳаракатлари, шунингдек, Ўзбекистон Бош прокуратураси Халқаро-ҳуқуқий департаменти ҳамда Перу Республикаси Адлия вазирлигининг кўмаги натижасида Ўзбекистон Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 4-қисми билан жиноий жавобгарликка тортилиши белгиланган ўта йирик миқдордаги фирибгарликни содир этгани учун қидирувда бўлган Туркия фуқароси экстрадиция қилинди.

Фото: Интерполнинг Ўзбекистондаги Миллий марказий бюроси

Гумонланувчи Перу Республикаси ҳудудида тергов органларидан яшириниб юрган ва халқаро қидирув доирасида қўлга олинган.

Экстрадиция Тошкент ва Лима Миллий марказий бюролари ходимларининг ҳамкорликдаги тезкор-қидирув тадбирлари ҳамда экстрадиция жараёнида транзит ўтган Франция ва БАА ваколатли органларининг халқаро ҳуқуқ доирасида кўрсатган ёрдами туфайли амалга оширилди.

Фото: Интерполнинг Ўзбекистондаги Миллий марказий бюроси

Экстрадиция қилинган шахс кейинги процессуал ҳаракатларни ўтказиш ҳамда Ўзбекистон қонунчилигига мувофиқ жиноий жавобгарликка тортиш учун Интерпол Миллий марказий бюроси ва Бош прокуратура ходимлари ҳамроҳлигида Ўзбекистонга олиб келинди.

Бундан бир неча кун аввал ўта йирик миқдордаги фирибгарлик учун қидирувда бўлган ўзбекистонлик Грузияда ушлангани, халқаро қидирувдаги уч ўзбекистонлик БААда қўлга олиниб, Тошкентга қайтарилгани хабар қилинганди.

Апрель ойида “Ўзбекистон металлургия комбинати” АЖнинг собиқ бошқаруви раиси Дилшод Аҳмедов, одамлар орасида “Равшан Золотой” номи билан танилган Равшан Муҳитдиновни ҳам халқаро қидирувга берилгани маълум бўлганди.

Бугун, 09:34

Лайфстайл ва Маданият

Видеолар

News cover

Уч болали аёлга «Президент совғаси» сифатида берилган уй тортиб олиняпти

News cover

«Тож Маҳал бўп кетибди» — Имом Бухорий мажмуасидан репортаж

News cover

У Биринчи жаҳон урушида театр қўйган. Ҳамза уй-музейидан репортаж

News cover

Эрон Трампнинг хатосига айланадими?

News cover

Эрондан кейинги нишон қолган мусулмон давлатлар бўлади — элчи

Теглар

Ижтимоий тармоқлар: