Миср пойтахти Қоҳирада 5 қаватли турар жой биноси қулаб тушди ва камида 9 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Associated Press хабар берди.
Қутқарувчилар Қоҳиранинг шаҳар марказидан 3,2 километр узоқликдаги Ҳадаэк ал-Кубба маҳалласидаги бино вайроналари остидан камида тўққиз нафар жасадни топган. Воқеа жойида вайроналар тозаланмоқда, омон қолганлар қидирилмоқда. Жароҳатланганлар касалхонага ётқизилган. Уйнинг қулаши сабаблари эса ҳали аниқланмаган.
Биноларнинг қулаши Мисрда тез-тез учраб туради, сифатсиз қурилиш ва техник таъмирлашнинг етишмаслиги харобалар, қашшоқ шаҳарлар ва қишлоқ жойларида кенг тарқалган. Хусусан, 26 июнь куни Мисрнинг Искандария шаҳрида 13 қаватли турар жой биноси қулаб тушганди. Қулашга бино структурасидаги “вертикал бўлиниш” сабаб бўлган, ҳозирда тафсилотларни аниқлаш учун прокуратура томонидан тергов олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)