Таиланднинг Бангкок шаҳрида 12—16-илю кунлари енгил атлетика бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтди.
Ўзбекистон делегацияси ушбу мусобақада 4 та медалга эга чиқди — 1 та олтин, 2 та кумуш, 1 та бронза.
Олтин медал
- Екатерина Воронина (кўпкураш)
Кумуш медал
- Суҳроб Хўжаев (босқон улоқтириш)
- Фарида Солиева (югуриш, 400 метр)
Бронза медал
- Светлана Радзивил (баландликка сакраш)
Ўзбекистон делегацияси медаллар рейтинги бўйича Қозоғистон билан бирга 8-ўриндан жой олди. Умумжамоа ҳисобида Япония (16-11-10) биринчи ўринни қўлга киритган бўлса, Хитой (8-8-6) ва Ҳиндистон (6-12-9) кучли учликка кирди.
Изоҳ (0)