• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +22°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Абитуриент –2023: қабул тугашига 4 кун қолди. Нималар маълум?

    Жорий йил 20 июль (пайшанба) куни 2023—2024-ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига абитуриентларни рўйхатга олиш якунланади.

    Ҳужжатлар “мy.uzbmb.uz” ёки “my.gov.uz” электрон платформалари орқали 20 июль (шу куни ҳам) кунига қадар онлайн қабул қилинади.

    Қанча абитуриент рўйхатдан ўтди?

    Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги хабарида 15 июль соат 21:00 ҳолатига кўра, бакалавриат таълим йўналишларига жами 615 минг 647 нафар абитуриент онлайн рўйхатдан ўтгани маълум қилинди. Шундан, 323 минг 039 нафари аввалги йил битирувчилари, 292 минг 608 нафари жорий йилги битирувчилардир.

    Инфографика: Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги 
    Кундузги таълим учун жами 403 минг 524 нафар, сиртқига 192 минг 321 нафар, кечкига 15 минг 541 нафар, масофавий таълимга 4 минг 261 нафар абитуриент рўйхатдан ўтган.

    Сўнги бир ҳафта ичида, 15 июль куни энг кўп — 66 минг 641 нафар абитуриент ҳужжат топширган.

    Энг кўп абитуриент рўйхатдан ўтган ҳудудлар

    Билимни баҳолаш агентлиги 15 июль 18:00 ҳолатига берган маълумотида энг кўп абитуриент рўйхатдан ўтган ҳудудлар бешталиги келтирилган. Биринчи ўринда Самарқанд вилояти қайд этилган бўлиб, мазкур ҳудудда жами 69 минг 926 нафар абитуриент рўйхатдан ўтган.

    Кейинги ўринларда:

    • Қашқадарё вилоятидан 69 минг 79 нафар;
    • Фарғона вилоятидан 57 минг 331 нафар;
    • Тошкент вилоятидан 53 минг 487 нафар;
    • Сурхондарё вилоятидан 49 минг 674 нафар абитуриент рўйхатдан ўтган.
    Инфографика: Билимни баҳолаш агентлиги

    Энг кўп абитуриент рўйхатдан ўтган университетлар

    Агентлик тақдим этган ахборотда энг кўп абитуриент рўйхатдан ўтган ОТМлар қаторида Ўзбекистон миллий университети биринчи ўринда (23 минг 552 нафар) қайд этилган.

    Кейинги ўринларда:

    • Фарғона давлат университети ( 18 минг 218 нафар);
    • Тошкент ахборот технологиялари университети (18 минг 192 нафар);
    • Тошкент давлат педагогика университети (18 минг 165 нафар) ;
    • Тошкент давлат иқтисодиёт университети (17 минг 511 нафар) жой олган.

    Бу йил давлат ОТМларига қанча талаба қабул қилинади?

    2023/2024-ўқув йили учун давлат олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тасдиқланган. Унга кўра, жорий ўқув йилида давлат ОТМларига жами 206 минг 857 нафар абитуриент ўқишга қабул қилинади. Шундан 43 минг 783 нафари грант, 163 минг 74 нафари тўлов-контракт асосида ўқийди.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги департамент бошлиғи Абдували Холиқов журналистлар билан мулоқотда бу йил грант учун кўпроқ квота берилганини айтган.

    “Бакалавриатга (кундузги) квоталар сони ўтган йилгига нисбатан грант 10 фоизга, контракт 1 фоизга оширилди. Бу янги ўқув йилида 2022 йилга нисбатан 10 фоиз кўпроқ болаларга давлат гранти асосида ўқиш имконият яратилмоқда дегани. Магистаратура йўналишига 8 минг 923 та давлат гранти ажратилган бўлса, 8 минг 170 та ўрин тўлов-шартномаси учун тасдиқланди”, — деган у.

    Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги директори маслаҳатчиси Фарҳод Мирзаевнинг таъкидлашича, имтиҳонларни ўтказиш учун таёргарлик ишлари режадагидек кетмоқда.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман
    “Бу йил республикадаги 92 та бинода тест жараёнлари ўтказилади. Бир сменада 44 минг нафардан ортиқ абитуриентлар имтиҳон топшира олади. Бир кунда эса 90 мингга яқин абитуриент тест жараёнида қатнашади, — деган мутахассис.

    Маълумот ўрнида: рўйхатдан ўтиш учун абитуриентдан фақатгина иккита — паспорт (ёки ID карта) ва ўрта таълимни битиргани ҳақидаги ҳужжат талаб қилинади. Онлайн рўйхатдан ўтиш учун ҳафтанинг барча кунларида 24 соат давомида имконият мавжуд. Талабгор бештагача таълим йўналишини танлаш мумкин.

    Эслатиб ўтамиз, 30 июндан бошлаб магистратура мутахассисликлари учун ҳам ҳужжат топшириш жараёни ўтказилмоқда. 15 июль соат 21:00 ҳолатига кўра, мазкур йўналиш учун 5 минг 544 нафар абитуриент онлайн рўйхатдан ўтган. Ҳужжатлар magistr.edu.uz электрон платформаси орқали 30 июль (шу куни ҳам) кунига қадар онлайн қабул қилинмоқда.

    16.07.2023, 12:20   Изоҳ (0)   15579
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда 6 ойда ёқилғи-энергетика соҳасида ўтказилган рейдларда 327 млрд сўм зарар ундирилди

    16.07.2023, 11:07

    Энг кўп абитуриент рўйхатдан ўтган университетлар бешталиги эълон қилинди 

    16.07.2023, 10:42

    Ўзбекистонда академик лицейларга кириш тест синовлари қачон ўтказилиши эълон қилинди 

    16.07.2023, 10:24

    Бухорода 22 туп қарағай ноқонуний кесилгани аниқланди

    16.07.2023, 10:15

    Жиззахда Lacetti ва Cobalt тўқнашиши оқибатида ҳайдовчилари вафот этди

    16.07.2023, 09:32

    Туркманистон президенти Ўзбекистондаги элчини лавозимидан олди

    16.07.2023, 08:58
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    16 август, 23:46
    Audio Icon

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    16 август, 21:27
    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    Ўзбекистон | 16 август, 23:46

    Грецияда 4 кун ичида 242 та ўрмон ёнғини содир бўлди (видео)

    Дунё | 16 август, 23:39

    Мадонна 66 ёшда: бутун умр отасининг розилигини излаган ва жаннатдан ҳайдалишдан қўрққан қизалоқдан поп маликаси бўлишгача босиб ўтилган йўл

    Мусиқа | 16 август, 23:26

    АҚШ ғазоликлар учун виза беришни тўхтатди

    Дунё | 16 август, 23:15

    Афғонистонда соқол олган эркаклар ҳибсга олинмоқда

    Дунё | 16 август, 22:55

    Суперлига. “Насаф” “Шўртан”ни ишончли ҳисобда мағлубиятга учратди 

    Спорт | 16 август, 22:44

    “Жамият билан давлат ўртасида мулоқот йўқ” — Абдулла Абдуқодиров Ўзбекистон ривожи учун нималар муҳимлиги ҳақида

    Ўзбекистон | 16 август, 22:34
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.