Жанубий Кореянинг LG Electronics компанияси дунёдаги биринчи симсиз телевизор OLED TV Signature М’ни тақдим этди, деб хабар бермоқда “Корреспондент.нет” нашри.
LG компанияси маълумотларига кўра, 246 сантиметрли OLED телевизори 4K пикселлар сони ва 120 Гц янгиланиш тезлигига эга видео, аудиосигналларни симсиз узатувчи Zero Connect узатгичи билан сотилади.
Қайд этилишича, бу узатувчи ўн метргача масофада жойлаштириладиган қутичага ўхшайди ва маълумотларни муаммосиз узата олади.
Шунингдек, компания вакиллари маълумотларни узатишдаги хатолар ёки узилишларни минималлаштириш ва энг яхши сигнал йўлини аниқлашга ёрдам берадиган алгоритмни ишлаб чиққанини айтган.
LG компанияси томонидан тақдим этилган маълумотларга кўра, Signature М’ни ишлаб чиқиш компаниянинг OLED технологияси ва у йиллар давомида тўплаган ноу-хау ёрдамида амалга оширилган.
Қайд этиш керакки, бу телевизор LG компаниясининг 2016 йилда биринчисини тақдим этган Signature OLED’нинг бешинчиси ҳисобланади. 2020 йилда Signature OLED R сотувга чиқарилди, бу дунёдаги биринчи йиғиш мумкин бўлган телевизор ҳисобланади.
Изоҳ (0)