Баъзида юриш вақтида оёқлар оғриганида биз буни чарчоқ ёки узоқ муддатли жисмоний зўриқиш билан боғлаймиз. Аммо бу жиддий касалликни кўрсатиши мумкин. Бунинг сабабини қандай аниқлаш ва даволаш керак?
Юриш пайтида оёқ бармоқларида ёки товонда оғриқ бўлса, буни ҳар қадамда ҳис қилиш мумкин. Жароҳат ёки ҳолатга қараб, тортувчан оғриқдан доимий оғриқларгача бўлган турли аломатларга дуч келасиз.
Оёқ босганда оғриқ: сабаблари
Ҳар бир оёқда 26 та суяк, 30 та бўғим ва уларни боғлайдиган 100 га яқин мушак ва пайлар мавжуд. Бу қисмларнинг барчаси тик туришимизга, мувозанатни сақлашга ва юришимизга ёрдам беради. Бундай мураккаб тузилиши туфайли оғриқнинг сабаблари ҳам турлича бўлади.
Энг кенг тарқалган сабаблар
- Плантар фастит
Плантар фастит — товон суягидан оёқ ёйи орқали ва бармоқлар тагига ўтадиган тўқима тасмаси. Оёқ оғриғининг энг кенг тарқалган сабабларидан бири плантар фастиянинг яллиғланиши. Бу товондаги ўткир, санчиқли оғриққа сабаб бўлади.
Фастит учун хавф омиллари:
- Яссиоёқлик ёки оёқ ёйининг жуда баландлиги;
- Ортиқча вазн ёки семириш;
- Товонни қўллаб-қувватламайдиган пойабзал кийиш;
- Қаттиқ юзаларда тез-тез юриш;
- Ялангоёқ юриш.
Плантар фаститнинг белгилари кўпинча эрталаб уйғонганингизда оёғингизнинг пастки қисми оғрийди. Ўриндан турганда биринчи қадам ташлагандаёқ ўткир оғриқни ҳис қиласиз. Баъзида юриш пайтида оёқнинг пастки қисми оғрийди.
- Метатарсалгия
Ҳар бир оёқда бешта метатарсал (таёқчасимон суяк) мавжуд, ҳар бир бармоқ учун биттадан. Оёқдаги олдинги узун суяклар тўпиқни оёқ бармоқлари билан боғлайди. Метатарсаллар оёқ камарини шакллантиришга ёрдам беради, бу эса вазнни ушлаб туриш ва юриш учун зарурдир.
Метатарсалгия — бу оёқнинг олди қисми остидаги оғриқ ва яллиғланишини ифодалайдиган атама. Бу оёқ бармоқларининг камар ва пойдевори орасидаги, метатарсал суяклар остидаги жой ҳисобланади.
Оғриқ кўпинча оёқнинг олди қисми остида ўткир, санчиқли ёки ёнувчан оғриқ сифатида тавсифланади. Кўпинча оёқ кафти юриш пайтида, турганингизда, югурганда, юрганда ёки оёқларини букканда оғрийди.
Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, одамларнинг 80 фоизи бир жойда метатарсал оғриқни бошдан кечиришади. Бу кўпинча оёқ остига босим ўтказадиган, масалан, югуриш ёки сакраш каби кучли ҳаракатлар билан шуғулланадиган одамларда учрайди.
Шунингдек:
- Қариялар
- Оёқларидаги суяклар узун бўлган одамлар;
- Қандли диабетга чалинганлар хавф остида саналади.
- Периферик нейропатия
Бу орқа миядан узоқда ва тананинг ташқи чеккаларида жойлашган нервлар туфайли юзага келадиган оғриқ. Бу нервнинг шикастланиши ёки нотўғри ишлаши, жумладан, диабет, спиртли ичимликларни кўп истеъмол қилиш, Лайма касаллиги ёки аутоиммун касалликлар туфайли юзага келади. Бошқа сабаблар периферик нервларнинг шикастланишини ўз ичига олади.
Оғриқ кўпинча оёқ ва қўлларни юқорига кўтарганда санчиқли, ёнувчан ёки кесувчан ҳисси сифатида тасвирланади.
- Нейрома
Нейрома — асаб ҳужайраларининг ғайритабиий тўпланиши. Оёқ бармоқлари орасида одатда жароҳатдан кейин ҳосил бўлади.
Аёлларда эркакларникига қараганда кўпроқ невромалар пайдо бўлади. Бошқа хавф омилларига қуйидагилар киради:
- Югуриш ёки сакрашни ўз ичига олган юқори таъсирли спорт турларида қатнашиш;
- Нотўғри пойабзал кийиш;
- Тез-тез баланд пошнали пойабзал кийиш;
- Ҳаракатни чеклайдиган тор пойабзал ни, масалан, балетда кийиладиган оёқ кийимга ўхшаш пойабзал ни тез-тез кийиш;
- Оёқ бош бармоғининг ташқи томонида ҳосил бўладиган суяк бурмаси (маллеус) ёки (бурсит)нинг мавжудлиги.
Нейрома ҳосил бўлганда одамга пойабзал ида тош бордай туюлади. Кўпинча иккинчи ва учинчи бармоқлар ёки учинчи ва тўртинчи бармоқлар орасида кузатилади.
Симптомларга оёқ остида ёнувчан оғриқ, шунингдек, оёқ бармоқларига тарқаладиган санчиқ киради.
- Сесамоидит
Сесамоид суяклар — бу оёқ бош бармоғи остидаги иккита кичик суяк бўлиб, улар бармоқни букувчи бўғимни қўллаб-қувватлашга ёрдам беради.
Бу суяклар ортиқча зўриқиши мумкин. Бу сесамоидитни — бош бармоқ тагида оғриқни келтириб чиқаради. Ҳаддан ташқари юк кучли бўлса, зўриқишдан келиб чиқадиган синиш ривожланиши мумкин.
Сесамоидитнинг ривожланиш эҳтимолини оширадиган омиллар:
- Югуриш, балет ёки теннис каби оёғингизга кучли босим ўтказадиган спорт турлари билан шуғулланиш;
- Оёқнинг баланд ёйи;
- Тез-тез баланд пошнали пойабзал кийиш.
Оёқнинг пастки қисмида оғриқнинг камдан кам учрайдиган сабаблари
- Тарсал туннел синдроми
Тарсал туннел — тўпиқнинг ички қисмидаги тор бўшлиқ. У орқали кўплаб артериялар, томирлар ва нервлар ўтади, бу эса оёқнинг турли йўналишларда ҳаракатланишига имкон беради.
Бундай нервлардан бири орқа тибиал асаб бўлиб, у оёқнинг пастки қисмида ва бармоқларингизнинг сезиши учун жавобгардир. Туннел синдроми орқа тибиал асаб тарсал туннелда сиқилганида пайдо бўлади. Бу оёқларда оғриқ, уйқучанлик ва санчиққа олиб келади.
Хавф омиллари:
- Яссиоёқлик;
- Оёқ кафтининг шишиши;
- Қандли диабет, артрит ёки нервларнинг шишиши ва босимига олиб келадиган бошқа ҳолатлар;
- Варикоз, ганглион кистаси, шишган бўғим ёки постериор тибиал асабга босим ўтказадиган суяк шохининг мавжудлиги;
- Гиена-Барре синдроми (ГБС)
Қачон шифокорга мурожаат қилишингиз керак?
Узоқ пиёда юришдан кейин оёқлар оғрияпти: нима қилиш керак? Баъзида бу ноқулайлик бир неча кундан кейин ўз-ўзидан ўтиб кетади. Бошқа ҳолларда у ҳаёт сифатига таъсир қиладиган сурункали касалликка айланади. Тўғри ташхис қўйиш ва даволанишни бошлаш, шунингдек, оёқ остидаги оғриқни бартараф этишга ёрдам берадиган ҳар қандай турмуш тарзини олиб бориш муҳимдир.
Агар қуйидагилар кузатилса, шифокорга мурожаат қилинг:
- Бир неча кундан ортиқ давом этадиган оғриқ;
- Сезувчанликни йўқотиш ёки санчиқ;
- Сурункали оёқ оғриғи кучайиши;
- Юриш ёки бошқа ҳаракатларни қийинлаштирадиган ноқулай оғриқ;
- Оғриқни келтириб чиқарадиган шикастланиш;
- Бош айланиши ёки кўнгил айниши
- Иситма ёки шиш;
- Қандли диабет ёки нервларга таъсир қиладиган бошқа касаллик.
Бир неча кун кута олмайсиз, шошилинч шифокор кўриги зарур, агар:
- Сизда кучли оғриқ ёки шиш бўлса;
- Оёғингизга оғирлик ташлай олмасангиз ёки юра олмасангиз;
- Сезувчанлик йўқолганда;
- Оғриқ ёки санчиқ бирдан пайдо бўлса;
- Токсинларга дуч келганингиздан кейин оёқларингизда ёнувчанлик ёки санчиқни ҳис қилганда;
- Оғриқ бошланишидан бир неча кун ёки ҳафта олдин грипп ёки бошқа инфекция кузатилган бўлса;
- Оёқда очиқ яра бўлиб, унда йиринг, қизариш каби инфекция белгилари бўлса.
Бундай ҳолларда иложи борича тезроқ шифокорга боришингиз керак.
Оёқ оғриғини даволаш ташхисга боғлиқ. Одатда буларнинг барчаси даволашнинг консерватив усулларидан бошланади.
Диагностика
Оёқ оғриғининг сабабини аниқлаш учун шифокорингиз оёғингизни текширади. У ноқулайлик туғдирадиган жойларни қидиради. У юриш пайтида ёки бармоқларда оёқнинг ўртасида оғриқ борлигини ва уларни чўзишни сўрайди.
Жисмоний текширув вақтида шифокор нимани аниқлаганига қараб ташхислаш учун махсус тестларни буюриши мумкин.
Қилиниши мумкин бўлган текширувлар қуйидагиларни ўз ичига олади:
- Синиш, инфекциялар ёки артрит натижасида келиб чиққан суяклардаги ўзгаришларни текшириш учун рентген;
- Синиш, инфекциялар, артрит, деформациялар ва юмшоқ тўқималар муаммолари туфайли суяклардаги ўзгаришларни текшириш учун компьютер томографияси (КТ)
- Нейрома, метатарсал оғриқ, тарсал туннел синдроми, плантар фастит, бўғим ва пайлар шикастланишлари, шунингдек, бошқа юмшоқ тўқималар муаммоларини текшириш учун ултратовуш.
- Плантар фастит, тарсал туннел синдроми ва артрит, ёриқлар ва инфекциялар туфайли юмшоқ тўқималар ва суяк ўзгаришларини аниқлаш учун магнит-резонанс томография (МРТ)
Даволаш
Пойабзал қўшимчалари
Тўғри танланган пойабзал ёки қўшимчалар оёқ оғриғини, айниқса, плантар фастит, метатарсал невралгия ва неврома каби ҳолатлар учун енгиллаштиришга ёрдам беради.
Баъзи ҳолларда шифокор оёқнинг эгри чизиғини қўллаб-қувватлаш учун мўлжалланган махсус ортопедик пойабзал қўшимчаларини буюриши мумкин. Юришда оёғингизни қандай босиш ҳақида ўйлашингиз шарт эмас. Қўшимчалар ва тўғри танланган пойабзал уни тўғри ҳолатда сақлашга ёрдам беради.
Парҳез
Яллиғланишга қарши парҳезда асосан мева ва сабзавотлар, балиқ, ёнғоқлар ва бутун донлар бўлиши керак. Зарчава, лимонли сув ва антиоксидантлар бўлган маҳсулотлар оёқ яллиғланишини камайтиришга ёрдам беради.
Озиш
Ортиқча вазн ёки семизлик оёқларда оғриқ, яллиғланиш ва бошқа муаммолар хавфининг ортиши билан боғлиқ. Оғирликни йўқотиш оёқлардаги зўриқишни камайтиради.
Периферик нейропатия, метатарсал оғриқлар, тарсал туннел синдроми ва бошқалар учун хавф омили бўлган диабетга чалинган бўлсангиз, бу айниқса, муҳимдир.
Букриликни даволаш
Яхшиланган ҳолат оёқлардаги юкни тенглаштиради ва оғриқни камайтиради. Кўп йиллар давомида ёмон ҳолатда бўлган бўлсангиз ҳам, қаддингизни тиклаб, вазнингиз иккала оёғингизга тенг тақсимланганлигига ишонч ҳосил қилиш орқали уни яхшилашингиз мумкин.
Агар эгилиб қолишга мойил бўлсангиз, махсус елка тутгични синаб кўринг. Белга мўлжалланган машқлар ҳам букриликни тузатишда қўл келади.
Муқобил даволаш усуллари
Қўшимча ёки муқобил муолажалар ҳеч бўлмаганда вақтинчалик оёқ оғриғини енгиллаштиришади. Буларга қуйидагилар киради:
- Игна санчиш
- Электроакупунктура;
- Массаж;
- Ёга ёки тай-чи каби ҳаракат терапияси;
- Физиотерапия;
- Жарроҳлик
Юриш пайтида оёқнинг ён томони оғрияптими ёки фақат бармоқлар — бу муҳим эмас, даволашнинг консерватив усуллари биринчи навбатда қўлланилади. Жарроҳлик, одатда, бошқа барча усуллар иш бермаганда сўнгги чора ҳисобланади.
Масалан, физиотерапия даволай олмайдиган жуда оғир ҳолатларда сесамоидектомия деб аталадиган жарроҳлик амалиёти зарур бўлиши мумкин. Ушбу операция сесамоид суягини олиб ташлашни ўз ичига олади.
Плантар фастит учун жарроҳлик жуда кам учрайди, аммо 6 ойдан 12 ойгача бўлган физик даволанишга қарамай, оғриқ давом этса, керак бўлиши мумкин. Операция орқали тарангликни бартараф этиш ва шишишни камайтириш учун плантар фаститянинг бир қисмини кесиш керак бўлади.
Терапия билан бартараф этилмайдиган оғир невромалар нейректомия деб аталадиган минимал инвазив муолажа билан даволанади. Оёқда кичик кесма қилинади ва таъсирланган асаб олиб ташланади.
Профилактика
Оёқ жароҳати ёки касалликларининг олдини олиш ҳар доим ҳам имконсиз, лекин оёқ ноқулайлиги хавфини камайтириш учун ҳаёт тарзингизни ўзгартиришингиз мумкин.
Сиз бажара олишингиз мумкин бўлган ҳолатлар:
- Ортопедик ёки тўғри танланган пойабзал кийинг;
- Жароҳатдан кейин эҳтиёткорлик билан юринг;
- Жуда фаол югуриш, сакраш ва бошқа спорт турларидан сақланинг;
- Соғлом вазнни сақлашга ҳаракат қилинг;
- Шакар ва юқори даражада қайта ишланган овқатлар каби яллиғланишга олиб келадиган овқатлардан сақланинг;
- Елкангизни тик тутган ҳолатда ишланг.
Соғлом овқатланиш ва мунтазам жисмоний машқлар билан бир қаторда, мавжуд сурункали касалликларни эҳтиёткорлик билан даволаш муҳимдир.
Изоҳ (0)