НАТО бош котиби Йенс Столтенберг Украинанинг альянсга қўшилиш бўйича Ҳаракат режасини бекор қилишни таклиф қилганини, бу эса мамлакатнинг НАТОга қўшилиш жараёнини қисқартириш имконини беришини айтиб ўтди.
“Мен Украинани НАТОга яқинлаштириш бўйича уч банддан иборат режани таклиф қилдим. Бу кўп йиллик қўллаб-қувватлаш пакети бўлиб, НАТО—Украина кенгашини ташкил этиш орқали сиёсий алоқаларни мустаҳкамлашга ёрдам беради. Шунингдек, ҳар бир аъзо бажариши шарт бўлган ҳаракат режасидан озод қилади. Бу Украинани НАТОга аъзо бўлиш жараёнини қисқартириш имконини берадиган режа”, — деди у Вилнюсдаги НАТО саммити бошланишидан олдин.
НАТО саммити бугун Литва пойтахти Вилнюсда бошланади. Йенс Столтенберг саммит арафасидаги интервьюсида мазкур анжуманда Украинани НАТОга яқинлаштирадиган кўп йиллик ёрдам пакети тасдиқланишини айтиб ўтганди.
Саммитда Украина президенти Владимир Зеленский ҳам иштирок этиши кутилмоқда.
Изоҳ (0)