• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Саломатлик

    Оздиради, дезинфекция қилади, иситма туширади: анор ҳақида сиз билмаган қизиқарли фактлар

    Деярли ҳамма анорни яхши кўради, лекин уни тозалаш муаммолари туфайли кўпчилик бу мевани диетасига киритмайди. Шарқда анор барча меваларнинг шоҳи деб аталиши ажабланарли эмас, чунки у мўжизавий тарзда бизни касалликлардан ҳимоя қилади, иммунитетни мустаҳкамлайди.

    Фото: Google Images

    Аминокислоталар

    Маълумки, аминокислоталар организмнинг барча ҳужайралари учун қурилиш материалидир ва уларнинг кўпчилигини гўшт, товуқ ва тухум истеъмол қилиш орқали оламиз. Бироқ олимлар анор таркибида 15 хил аминокислота борлигини аниқладилар, уларнинг баъзилари ўсимлик озиқ-овқатларида жуда кам учрайди. Шунинг учун анор вегетарианлар учун мутлақо ажралмас маҳсулотга айлана олади.

    Репродуктив таъсири

    Анорни иккиланмаган ҳолда оилавий мева деб аташ мумкин, чунки бошқа ҳеч қандай мева эркак ва аёл организмига бир хилда ижобий таъсир кўрсатмайди. Бу мева аёлларда ҳам, эркакларда ҳам гормонал фонни тиклашга, умуман олганда репродуктив ҳаётни яхшилашга ёрдам беради

    Кўриш қобилиятини яхшилайди

    Замонавий дунёда кўзга салбий таъсирлар кундан-кунга ортиб бормоқда ва уни нафақат компьютер ва телевизор экранлари олдида вақтни қисқартириш, балки организмни зарур витамин билан таъминлаш орқали камайтириш ўз қўлимизда. Бунинг учун ажойиб вариант — анор. Анорнинг бир қисми бўлган А витамини ва антосиянинлар туфайли кўзнинг тўқималарида метаболик жараёнлар фаоллашади, бу эса кўришни яхшилашга ёрдам беради. кўпинча мутахассислар кекса одамларга катаракта ривожланишининг олдини олиш учун анор истеъмол қилишни ёки анор шарбатини ичишни маслаҳат беради.

    Оздиради

    Фото: “Интересно“

    Анор вазн йўқотиш вақтида таомномадан ажралмайдиган маҳсулотдир. Жуда паст калория таркибига қўшимча равишда (100 грамм учун тахминан 60 ккал) у метаболизмни яхшилайди, токсинларни чиқазиб юборади ва овқат ҳазм қилишни яхшилайди. Ва бу уч жараён соғлом вазн йўқотишнинг асосидир. Салатга бир нечта анор донларини қўшиш ёки анор соусини гўшт устига қуйиш кифоя. Шу билан барча овқатнинг ҳазм бўлишига ва тери остига ёғ сифатида тўпланиб қолмаслигига эришасиз.

    Меванинг косметик таъсири

    Муаммоли терига эга бўлганларга анорга алоҳида эътибор беришни маслаҳат берамиз. Унинг таркибига кирадиган лимон, олма, шовул ва бошқа органик кислоталар сизга сепкиллар, пигмент доғлари ва ҳуснбузарлардан халос бўлишга ёрдам беради, терингизни ёрқин ва текис қилади. Масалан, оз миқдордаги сметанани бир чой қошиқ янги сиқилган анор шарбати билан аралаштириб, бу ниқобни юзингизга 10 дақиқа давомида қўлланг. Аммо эҳтиёт бўлинг ва аллергиянгиз бўлса, аввал терининг бирор жойига суриб текшириб кўринг.

    Юрак ва қон томирларга ёрдами

    Кавказликларнинг соғлиғи ва узоқ умр кўриши ҳақида афсоналар бор, лекин айни пайтда анорни мунтазам истеъмол қилиш бу жойларда муҳим рол ўйнайди. Уларнинг донлари қанчалик тез-тез ишлатилишини эсланг, масалан, Грузия ошхонасида. Анор ортиқча холестеринни олиб ташлаш ва қон томирларини тозалаш орқали қон босимини тушириш қобилиятига эга. Бундан ташқари, бу атеросклерозга қарши ажойиб профилактика ҳисобланади.

    Антиоксидант

    Анорнинг кимёвий таркибида C ва E витаминлари мавжудлиги аллақачон бу меванинг антиоксидант хусусиятларидан нишона. Аммо улардан ташқари анор таркибида ноёб пуникалагин моддаси мавжуд бўлиб, фақатгина экзотик мевалар таркибида учрайдиган эллагик кислота билан биргаликда организмдан нурланишни бартараф этиш имкониятига эга. Шундай қилиб хавфли саноатда ишлайдиган одамлар учун анор диетанинг зарур элементидир.

    Дезинфекцияловчи таъсири

    Фото: Google Images

    Таркибида танинлар кўп бўлганлиги учун анор овқат ҳазм қилиш бузилишида тавсия этилади. Ва бу моддаларнинг максимал миқдори қобиғи, шарбати ва анор қобиғида тўпланган бўлса-да, улар диарея каби муаммони ҳал қилиш учун етарли ҳисобланади. Шунингдек, қобиғининг қайнатмаси томоқ оғриғи ёки милкдан қон кетишида оғизни чайқаш учун ишлатилиши мумкин.

    Табиий иситма туширувчи

    Олимлар анорнинг юқори ҳароратни пасайтириш ва ўткир вирусли касалликларнинг кечишини енгиллаштириш хусусиятини исботладилар. Шунингдек, анорнинг кундалик рационга қўшилиши, айниқса, қишда иммунитетни мустаҳкамлаб, шамоллашнинг олдини олишда муҳим аҳамият касб этади.

    Қарши кўрсатмалар

    Ҳомиладор ва эмизикли аёллар анорни истеъмол қилишда эҳтиёт бўлишлари ва иложи бўлса, шифокор билан маслаҳатлашишлари керак. Агар сизда қон босими паст бўлса ёки аллергияга мойил бўлсангиз, ушбу мевани истеъмол қилишни чеклашга ҳаракат қилинг. Ўткир босқичда ошқозон яраси, панкреатит ёки гастрит, шунингдек, геморрой каби овқат ҳазм қилиш тизими билан боғлиқ жиддий муаммолардан азият чекадиганларга анордан бутунлай воз кечиши тавсия этилади.

    06.07.2023, 15:50   Изоҳ (0)   5460
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Гилос, малина, тарвуз: қайси ёзги меваларнинг шакари камроқ, фойдаси кўпроқ?

    21.06.2023, 19:20

    Шафтоли ва нектарин истеъмол қилганда организмда қандай ўзгаришлар кузатилади?

    03.07.2023, 18:45

    Диетада бўлсангиз, унутинг: юқори калорияга эга мевалар

    05.07.2023, 15:19

    Гипертониклар учун парҳез: қон босимини пасайтирадиган озиқ-овқатлар

    06.07.2023, 12:30

    Қандай қилиб соғлом ичаклар депрессия билан курашишга ёрдам беради? Мутахассис тушунтиради

    05.07.2023, 19:40

    Япониялик олимлар стоматология ривожига катта ҳисса қўшадиган ихтирони тақдим этди

    05.07.2023, 16:25
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 

     

    Тавсия этамиз

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Оъзбекистонда ҳар бешта суд қароридан биттаси ижро этилмагани айтилди

    Ўзбекистон | 2 август, 19:38

    “Гаровга олинганлар озод қилинмаса, Ғазода жанглар тинмайди” — Исроил бош қўмондони

    Дунё | 2 август, 19:20

    “Манчестер Сити” футболчиси “Галатасарой”га ўтадиган бўлди

    Спорт | 2 август, 18:55

    Жеймс Кемерон “Аватар” фильми асосида анимацион сериал суратга олади

    Кино | 2 август, 18:50

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    Дунё | 2 август, 18:35

    Ўзбекистон фуқаролари қайси давлатларга визасиз кира олиши маълум қилинди

    Ўзбекистон | 2 август, 18:02

    Индонезияда Левотоби Лаки Лаки вулқони отилди (видео)

    Дунё | 2 август, 17:55

    Саудия клуби “Ливерпуль” ҳужумчиси учун курашда етакчига айланиб олди

    Спорт | 2 август, 17:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.