• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Миллий гвардия сотиб олаётган донаси 2 млрд сўмлик отлар: нега бу даражада қиммат?

    Миллий гвардия қошидаги от спорти бўйича Олий спорт мактаби 10 бош от сотиб олиш учун бошланғич суммаси 23,3 миллиард сўм бўлган тендер эълон қилди. “Дарё” ҳужжатларни мониторинг қилган ҳолда ҳар бири ўртача 2 миллиард сўм турадиган бу отлар ҳақида маълумот беради.

    Тендер бошланиш санаси 23 июнь бўлиб, иштирокчиларни рўйхатга олиш ишлари 21 июлгача давом этади. Бошланғич сумма 23 миллиард 305 миллион 391 минг 62 сўм эканидан ҳар бир отнинг нархи 2,3 миллиард сўм эканини пайқаш мумкин.

    Бир бош от учун 2,3 миллиард сўм меъёрдан ортиқ даражадаги катта сумма эмасми? У отларнинг ўзига хослиги нимада? Айнан қай мақсадда фойдаланилади улардан? Шу саволларга жавоб топишга уриниб кўрамиз.

    Бошланғич нарх хорижий валютада 2 миллион 35 минг 400 долларни ташкил этади, ҚҚС ҳисобга олинган ҳолатда.

    Техник ҳужжатларга кўра, жониворлар Европа иссиқ қонли тоза зот отлари бўлиши керак. Чунки бу Халқаро от спорти федерациясининг талабларига мос келади.

    Скрин: Техник топшириқ

    10 бош от уч хил йўналиш бўйича танлаб олинади:

    • конкур йўналишида — 3 бош от — Гранд При даражасида 2 ёки ундан юқори юлдуз;
    • от йўрттириш йўналишида — 3 бош от — Кичик, ўрта ёки катта мукофот дажараси;
    • триатлон — 4 бош от — 2-даражали ва ундан юқори юлдуз.

    Отлар Халқаро от спорти федерацияси паспортига эга, сўнгги олти ой ичида уч хил грипп ва касалликларга қарши эмланган бўлиши шарт. Шунингдек, Европа иссиқ қонли тоза зотли чемпион отлари қуйидаги хулқ-атвор ва сифатларга эга бўлиши лозим:

    • мустаҳкам ва барқарор характерга эга;
    • феъл-атвори мувозанатли;
    • хушмуомала;
    • тана кўриниши яхши;
    • касаллик ва ёмон одатларсиз.

    Отларнинг ветеринария хизматидан фойдалангани, саломатлиги яхши экани текширилиб, клиник оқсоқлик тестларидан ўтказилгани аниқланади. Шунингдек, Халқаро от спорти федерацияси базаси орқали аввал эришган ютуқлари бўйича маълумотлар ўрганилади.

    Отлар 7 ёшдан 11 ёшгача бўлиши керак. 10 бош жонивор ичига айғирлар, тулпор ва тойчоқлар киради.

    Бу отлар нега сотиб олиняпти?

    От спорти бўйича Республика олий спорт маҳорати мактаби чавандозлари халқаро мусобақаларга (Жаҳон кубоги, Миллатлар кубоги, Евросиё кубоги, Жаҳон чемпионати ва Осиё ўйинлари босқичлари) тайёрланиши ва муваффақиятли иштирок этиши учун.

    Президент фармони

    Таъкидланишича, бу харидлар Шавкат Мирзиёевнинг “Ўзбекистонда йилқичилик, от спорти, замонавий бешкураш ва полони 2025 йилгача ривожлантириш давлат дастури тўғрисида”ги фармонига мувофиқ тарзда амалга оширилмоқда. Фармонда “халқаро от спорти талабларга жавоб берадиган тоза зотли 10 бош от” сотиб олиш бўйича топшириқ берилган бўлиб, харид “Ўзбекистон темир йўллари”нинг ҳомийлик маблағларидан молиялаштирилиши белгиланган.

    Юк ташиш талаблари

    Отлар қай тарзда етказиб берилади? Қайд этилишича, отлар мураббийлар ва мутахассислар томонидан кўрикдан ўтказилганда умумий саломатлик ҳолати қониқтирса, юқоридаги барча талабларга мос келса, жониворлар Тошкент шаҳрига ҳаво транспортида олиб келинади. Божхона расмийлаштирувидан сўнг, отлар 30 кун давомида карантинда бўлади. Шундан кейин улардан фойдаланиш бошланади.

    04.07.2023, 19:21   Изоҳ (2)   30677
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    Абдуқаҳҳор Қосимов

    Изоҳ (2)

    Кириш
    1. 5401425764@telegram.org / 06.07.2023, 00:37

      Шу пулга бошка иш килинса рассия кетадиганлар камайишарди.

      Жавоб бериш
    2. nodirbekxoshimov99@gmail.com / 04.07.2023, 21:15

      pulni sovurib oʻgʻirlashni bir yoʻli ot baxona prosta

      Жавоб бериш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

     UzAutoMotors Cobalt автомобили сотувини қачондан бошлаши мумкинлиги айтилди

    04.07.2023, 18:38

    Қибрайда  2,5 гектар майдон ёниб кетди (видео)

    04.07.2023, 18:26

    Тошкентда 73 йиллик тарихга эга собиқ ДХХ биносини бузиш ишлари қандай кечмоқда? (фото ва видео)

    04.07.2023, 17:18

    ШҲТ саммитида Шавкат Мирзиёев илгари сурган ташаббуслар тўғрисида маълумот берилди 

    04.07.2023, 17:11

    Ўзбекистонда доллар расмий курси яна кўтарилди

    04.07.2023, 16:35

    Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки Ўзбекистонга 2,4 млрд доллардан ортиқ инвестиция киритгани маълум бўлди

    04.07.2023, 16:07
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси

     

    Тавсия этамиз

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Дунёдаги энг кекса одам 116 ёшини нишонлади

    Лайфстайл | 23 август, 11:45

    Австрияда 289 килолик маҳбус солиқ тўловчиларнинг норозилигига сабаб бўлди

    Дунё | 23 август, 11:30

    Ўзбекистонда икки мингта ҳолатда энергиядан беҳуда фойдаланиш ҳолатлари аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 11:10

    Жаҳон чемпионати қуръаси қачон ва қаерда бўлиши маълум бўлди

    Спорт | 23 август, 11:00

    Трамп Путинни футбол бўйича жаҳон чемпионатига келиши мумкинлигини маълум қилди

    Дунё | 23 август, 10:45

    Россияга исириқ олиб кирмоқчи бўлган аёл 8 йилга қамалди

    Ўзбекистон | 23 август, 10:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.