Apple’нинг бозор қиймати 30 июнь куни 3 триллион доллардан ошди. Бу ҳақда CNBC хабар берди.
Унга кўра, Apple’нинг бозор қиймати иккинчи марта 3 триллион доллардан ошди. Биринчи марта бу 2022 йил 3 январда содир бўлган. Бироқ ўша куни Apple бу қийматни узоқ ушлаб туролмаган — биржа ёпилиши билан компаниянинг қиймати яна 3 триллион доллардан пастлаган.
30 июнда Apple ўзининг энг юқори чўққисига чиқди — капиталлашуви 3,04 триллион долларга етди, бу компаниянинг 43 йиллик тарихидаги энг юқори кўрсаткичдир. IT гигантининг бозор қиймати 3,027 триллион долларни ташкил қилган.
Wedbush Securities компанияси таҳлилчиси Ден Айвеснинг фикрича, Apple акциялари қимматлашда давом этади. Айвеснинг ҳисоб-китобларига кўра, Apple’нинг ҳозирги ҳақиқий қиймати 3,5 триллион долларни ташкил қилади. 2025 йилга келиб, Apple капиталлашуви ҳатто 4 триллион долларгача ўсиши мумкин.
Изоҳ (0)