Россия президенти Владимир Путин Санкт-Петербург халқаро иқтисодий форумидаги нутқи давомида Россиянинг ядро қуролидан фойдаланиш шартини айтди. Бу ҳақда “Gazeta.ru” хабар берди.
Путин ядровий доктринада кўрсатилганидек, Россиянинг ҳудудий яхлитлиги, мустақиллиги, суверенитети ёки мавжудлигига таҳдид туғилган тақдирдагина ядро қуролидан фойдаланилишини билдирди.
“Лекин бизда, биринчидан, бундай эҳтиёж йўқ. Иккинчидан, ушбу мавзу бўйича фикр юритишнинг ўзи аллақачон қуролдан фойдаланиш чегарасини пасайтириш имкониятини камайтиради”, — деди у.
Шу билан бирга, Путин тактик ядро қуролидан ядровий тўхтатувчи элемент сифатида фойдаланиш ғоясига салбий муносабатда эканини қўшимча қилди.
Изоҳ (0)