Туркиянинг жануби-шарқида кучли зилзила содир бўлди. Унинг магнитудаси 4,1 ни ташкил этди, дейилади маҳаллий табиий офатларни бошқариш агентлиги баёнотида.
Ерости силкинишлари Тушба вилоятининг Ван туманида маҳаллий вақт билан соат 12:54 да қайд этилган. Сейсмик фаоллик маркази етти километр чуқурликда жойлашган. Зарар ва қурбонлар ҳақида ҳозирча маълумот йўқ.
Маълумот учун, 10 июнь куни Фиджи ороллари қирғоқларида 5,8 магнитудали зилзила содир бўлди. Зилзила эпицентри орол давлати пойтахти Сува шаҳридан 360 километр шимоли-шарқда жойлашган.
Шу йилнинг февраль ойида Туркияда рўй берган кучли зилзилалар “ўтган 100 йилдаги энг даҳшатли офат” сифатида баҳоланганди.
Февраль ойидаги зилзилалар натижасида Туркияда жами 50 минг нафардан ортиқ инсон ҳалок бўлди ҳамда 107 мингдан ортиқ одам жароҳатланди.
Изоҳ (0)