“Сбербанк” Австриядаги шўба компаниясини сотиш бўйича битимни якунлади ва Европа банк бозорини бутунлай тарк этди.
““Сбербанк” гуруҳи Австриядаги Sber Vermögensverwaltungs шўба компаниясининг 100% улушини Штефан Зочлинг назоратидаги Австрия компаниясига сотиш бўйича битим ёпилганини эълон қилади. Шундай қилиб, Сбер Европа банк бозоридан бутунлай чиқиб кетди”, — дейилади баёнотда.
Битимни якунлаш учун барча зарур норматив рухсатномалар олингани хабар қилинмоқда.
Европадаги Sberbanк Europe АG шўба компаниямизнинг хорижий инвесторга сотилиши дунёдаги мавжуд вазият билан боғлиқ. Биз битим шартларидан мамнунмиз. Сбер Россияда молиявий хизматларни ривожлантиришга эътибор қаратмоқда. Россияда бизнинг 106 миллион содиқ мижозларимиз бор, — деди “Сбербанк” бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари Александр Ведяхин.
“Сбербанк” — Россиядаги энг қадимий ва йирик банклардан бири бўлиб, 1841 йилда Николай I томонидан ташкил қилинган. “Сбербанк”нинг жорий бозор капиталлашуви 5,543 миллиард рублни (66 млн доллардан кўпроқ) ташкил қилади.
Изоҳ (0)