Соғлиқни сақлаш вазирлигининг бутун раҳбарияти ўзгарди
Элдор Адилов соғлиқни сақлаш вазири этиб тайинланиши ортидан унинг барча ўринбосарлари алмашгани маълум бўлди. Президент бу бўйича тегишли қарорни имзолади.
Унга кўра:
- Отабек Суннатович Имамов соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди;
- Жалолиддин Шарафутдинович Асамутдинов соғлиқни сақлаш вазирининг Комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди;
- Адхам Юсупович Худайкулов Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди;
- Шерзод Дилмуратович Мухамедов соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди;
- Илхомжон Ўринбой ўғли Умрзақов соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг ўринбосари — Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш департаменти директори лавозимидан озод этилди.
Бундан ташқари, президент қарори билан
- Алишер Шукруллаевич Бобоев бошқа ишга ўтиши муносабати билан соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари лавозимидан;
- Элмира Иркиновна Баситханова бошқа ишга ўтиши муносабати билан соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари лавозимидан;
- Фарходжон Мухаммаджонович Ташпулатов бошқа ишга ўтиши муносабати билан соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари лавозимидан озод этилди.
Президент фармонига кўра, Асилбек Худаяров 5 май куни бошқа ишга ўтиши муносабати билан Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазири лавозимидан озод этилганди.