Россия президенти Владимир Путин украиналик ҳарбийларнинг хатти-ҳаракатларини изоҳлар экан, аҳоли пунктларига берилган зарбалар ҳарбий нуқтаи назардан мантиқий эмаслигини айтиб ўтди.
“Мантиқ йўқ. Нимага, нега, нима кераги бор? Гуманитар объектлиги аниқ бўлган биноларга зарба бериш — бу ажабланарли. Ҳарбий маъно йўқ, самара нолга тенг”, — деди Россия давлат раҳбари.
Украина қуролли кучлари Донецкдаги Республика травматология марказини “ўққа тутгани, натижада снаряд тўғридан тўғри операция хонасига учиб киргани” ҳақидаги хабарларга президент шундай муносабат билдирди.
Путин, шунингдек, мазкур ҳудудлардаги гуманитар акцияларда иштирок этаётган барчани имкон қадар эҳтиёт бўлишга чақирди.
Изоҳ (0)