Руминиянинг Кениядаги элчиси африкаликларни маймунга ўхшатгани сабабли катта жанжал юзага келди.
Кenyan Foreign Policy сайтининг ёзишича, Драгош Виорел Найробида Шарқий Европа дипломатлари билан суҳбатлашар экан, деразада маймунни кўриб, “Мана, бизга африкалик гуруҳ қўшилди”, — деб айтган.
Бу сўз дипломатик ҳамжамиятда баҳс-мунозараларга сабаб бўлди ва ирқчилик сифатида баҳоланди. Африка томони дипломатик муносабатларга путур этказадиган ва стереотиплар ёки нотўғри қарашларни давом эттириши мумкин бўлган воқеаларни бартараф этиш учун чоралар кўришга чақирди.
Нашрнинг аниқлик киритишича, бу ҳолат апрель ойининг ўрталарида содир бўлган бўлса-да, эндигина маълум бўлди.
Ҳозирда элчи Кениядан чиқариб юборилган. Уни лавозимидан озод қилиш масаласи кўрилмоқда.
Изоҳ (0)