Футбол бўйича Навоийнинг “Қизилқум” жамоаси раҳбариятида ўзгариш юз берди.
Шу пайтгача жамоа бош директори вазифасини бажариб келаётган Алишер Холиқов ўрнига Эргашев Амин Абдурасулович тайинланди. Бу ҳақида навоийликлар матбуот хизмати маълум қилди.
Алишер Холиқов эса эндиликда жамоанинг спорт директори лавозимида, шу вақтга қадар ушбу лавозимда ишлаб келаётган Воҳид Шодиев эса техник директор лавозимида фаолият олиб борадиган бўлди.
Қайд этиб ўтиш жоиз, Амин Эргашев 1986 йилда Навоий вилоятининг Кармана туманида таваллуд топган. Эргашев шу вақтга қадар спортнинг MMA (аралаш яккакураш) тури бўйича фаолият олиб борган. Бир нечта жангларда ғалаба қозониб, турли камарларни қўлга киритган.
“Қизилқум” жамоаси Суперлиганинг ортда қолган 12-туридан сўнг 6 очко жамғариб, 13-ўринда бормоқда.
Изоҳ (0)