Қозоғистон шарқидаги Абай вилоятида юз берган ўрмон ёнғини қурбонлари сони 14 кишига етди.
Аввалроқ ўрмон хўжалигининг уч нафар ходими ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилганди, кейин қидирув ишлари давомида яна 11 нафар жасад топилган. Бу ҳақда Қозоғистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.
“Ўлганларнинг шахси аниқланмоқда”, — деди вазирлик. Ҳозирда ёнғинни ўчиришда 1 мингдан ортиқ одам ва 252 дона техника иштирок этмоқда.
Ёнғин 8 июнда бошланган, унинг майдони 60 минг гектарни ташкил қилган. Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев воқеа фонида Фавқулодда вазиятлар вазирлиги раҳбарини алмаштирди.
Изоҳ (0)