“Ўзгидромет” дам олиш кунлари иссиқ бир оз пасайишини маълум қилди.
![](/static/nigora/photo_2021-10-31_13-34-22.jpg)
Қайд этилишича, ушбу ҳафтанинг ўртасидан Ўзбекистоннинг ғарбий ҳудудларига Волгабўйи ҳудудларидан нисбатан салқин ҳаво кириб келди. Икки кун давомида Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ҳарорати 7-10 даражага пасайди ва кеча кундузи 30-35 даражани ташкил этди.
9 июнь Бухоро, Навоий вилоятларида, 10–11 июнь кунлари марказий, жанубий ва шарқий вилоятларда иссиқ бир оз пасаяди. Бироқ, республика ҳудудининг катта қисмида ҳароратнинг пасайиши шимолий ҳудудлардек сезилмайди. Кундузги ҳарорат 33-38 даражагача пасаяди.
Республика бўйича қуруқ об-ҳаво сақланиб туради, фақат тоғли ҳудудларда шанба ва якшанба кунлари қисқа муддатли ёмғир ёғиши ва момақалдироқ бўлиши мумкин.
9–11 июнь кунлари республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 17-22 метр/секундгача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин.
Тошкентда 9–11 июнь кунлари ҳаво бир оз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат дам олиш кунлари 36-38 даража бўлади.
“Ҳароратнинг пасайиши узоқ давом этмайди. Кейинги ҳафтада ҳарорат фони аввалги 35-40 даража, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда 41-42 даражагача бўлган қийматларга қайтади”, — дейилади хабарда.
Изоҳ (0)