Россия президенти Владимир Путин Украина ҳарбий кучлари қарши ҳужумни бошлаганини айтиб ўтди.
“Аскарларимизнинг жасорати ва қўшинларнинг тўғри ташкил этилиши туфайли Украина қўшинлари ҳеч қандай секторда ўз мақсадларига эриша олмади.
Ҳали замонавий қуроллар етарли эмас, аммо мудофаа саноати жадал ривожланмоқда ва мудофаа саноати олдига қўйилган барча вазифалар бажарилади.
Сўнгги бир неча кун ичида биз Украинада катта йўқотишларни кўрдик, улар “классик кўрсаткич”дан ошиб кетди. Айтиш мумкинки, ҳозиргача қилинган барча қарши ҳужум уринишлари муваффақиятсизликка учради, аммо Украина Қуролли кучларининг ҳужум салоҳияти ҳали ҳам сақланиб қолган”, — деди Путин.
Изоҳ (0)