Турк лираси долларга нисбатан тарихий минимал даражага тушди, деб ёзди Tengrinews Deutsche Welle’га таяниб.
Турк миллий валютаси яна пасайиб, қисқа вақт ичида долларга нисбатан 23,19 лирани ташкил қилиб, рекорд даражада пасайди. Лира тахминан 7 фоизга пастлаб, 2021 йилдаги тарихий “қулаш”дан кейинги энг катта пасайишни қайд этди.
Ражаб Тоййиб Эрдўғоннинг Туркия президенти этиб қайта сайланиши билан якунланган 28 майдаги сайловлардан бери лира 13 фоизга қийматини йўқотди. Ўтган йил давомида унинг долларга нисбатан нархи 33 фоиздан кўпроққа арзонлашган.
Изоҳ (0)