Сўнгги янгиликлар
Ўзб
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng

Daryo.uz Daryo.uz

  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
Сўнгги янгиликлар
    • USD 12178.1
    • RUB 126.06
    • EUR 13028.13
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Toshkentда
      +24°C
      • Andijon
      • Qarshi
      • Buxoro
      • Samarqand
      • Farg‘ona
      • Sirdaryo
      • Jizzax
      • Termiz
      • Namangan
      • Toshkent
      • Navoiy
      • Toshkent vil
      • Nukus
      • Urganch
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter

    Daryo logo white Daryo logo dark

    • Маҳаллий
      • Меҳридарё
      • Бошқалар
    • Марказий Осиё
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
      • Афгонистон
    • Дунё
    • Пул
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
      • Бизнес
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
    • Колумнистлар
    • Мультимедиа

    Daryo.uz Daryo.uz

    Маҳаллий

    Тошкентнинг яна қатор ҳудудларида электр таъминоти вақтинча тўхтатилди

    8 июн, 16:45 4228

    Таъмирлаш ишлари туфайли Мирзо Улуғбек, Учтепа ва Шайхонтоҳур туманларининг айрим жойларида электр таъминоти вақтинча тўхтатилди. Бу ҳақда “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ ахборот хизмати хабар берди. 

    Унга кўра, истеъмолчиларга сифатли ва барқарор электр энергияси етказиб берилишини таъминлаш, шунингдек, электр тармоқларида содир бўлиши мумкин бўлган авария ҳолатларининг олдини олиш ҳамда таъмирлаш ишларини хавфсиз бажариш мақсадида бугун, 8 июнь куни қуйидаги манзилларда соат 16:00 дан 18:00 гача электр таъминоти вақтинча тўхтатилди:

    • Учтепа туманининг “Шарқ юлдузи” маҳалласи Дурбек, Дурбек 4-тор ҳамда Лочин кўчалари ҳудудида;
    • Шайхонтоҳур туманининг Боғ кўча, Шайхонтоҳур, Лабзак, С.Хўжаев, Архитекторлар ва Х.Асомов кўчалари ҳудудида; 
    • Мирзо Улуғбек туманининг Паркент, Олтинтепа ва Бўз маҳаллалари ҳудудида.

    Мазкур таъмирлаш ишлари туфайли электр энергияси таъминотидаги вақтинча узилишлар сабабли етказилаётган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўралган.

    Шунингдек, маълум қилинишича, “Қўқон” подстанциясида 35 киловатли юқори кучланишли кабел тармоғининг шикастланиши натижасида фавқулодда авария ҳолатида электр энергиясидан узилиш содир бўлган. Бунинг натижасида, Миробод ва Яккасарой туманлари ҳудудидаги истеъмолчиларининг бир қисмида электр таъминотида узилиш кузатилмоқда.

    Айни вақтда “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Тошкент шаҳар филиалининг юқори кучланишли авариявий ҳолатларни бартараф этиш махсус тезкор бригадалари томонидан подстанциядаги носозликни бартараф этиш чоралари кўрилмоқда.

    Бундан ташқари, юқори кучланишли электр тармоғидаги носозлик сабаб бир неча насос станциялари электр таъминотидан узилди. Бунинг натижасида Яшнобод, Яккасарой, Миробод туманларидаги бир қатор аҳоли массивлари сувсиз қолди.

    “Ҳудудий электр тармоқлари”нинг билдиришича, ҳозирда подстанциядаги носозликни бартараф этиш чоралари кўрилмоқда. Олиб борилган тиклаш ишлари натижасида Яккасарой туманининг баъзи ҳудудларида электр энергияси қайта тикланган. Тез фурсатларда қолган ҳудудлар ҳам электр энергиясига қайта уланади.

    Авариявий ҳолатни бартараф этиш ишлари тезкор бригада ходимлари ҳамда махсус техника ёрдамида узлуксиз олиб борилмоқда.

    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Тавсия этамиз

    БМТ ассамблеясидаги можаро, намойишга чиққан тракторлар, бўрон қурбонларини дафн этаётган кўнгиллилар — 20 сентябрь суратлари 

    23:00 / 20.09.2023

    “Одамлар доимо энг яхши кўрган нарсаларини вайрон қилади…” — “Алкимёгар” асари ҳақида

    22:00 / 20.09.2023

    “Док-1 Макс” суди: сиропга берилган гувоҳномадаги раҳбар имзосини экспертиза қилиш сўралди. Адвокатга кўра, имзолар сохталаштирилган бўлиши мумкин 

    18:00 / 20.09.2023

    Тезюрар поезддаги жанг, авжига чиққан иқлим фаоллари, Ҳиндистон ва Канада ўртасидаги дипломатик можаро — 19 сентябрь суратлари

    22:00 / 19.09.2023

    МОЛИЯ

    Иқтисодиёт

    Ўзбекистон уран қазиб олиш бўйича дунёда 5-ўринда. Асосий кўрсаткичлар

    16:00 / 15.09.2023

    Меҳнат дафтарчаси йўқолса, қандай қилиб пенсияга чиқиш мумкинлиги тушунтирилди

    14:00 / 09.09.2023

    Давлат бюджетининг тўрт кунлик даромад ва харажатлари миқдори очиқланди. Харажатлар анча юқори

    16:00 / 08.09.2023

    Энг йирик IPO’лар: омадли ва омадсиз кечган акция сотувлари тарихи

    20:00 / 06.09.2023

    Кўп ўқилганлар

    “Россия Қозоғистонга таҳдид солмоқда” — Зеленский БМТда нутқ сўзлади (видео) 

    06:00 / 20.09.2023

    Рамзан Қодиров касаллиги ҳақидаги миш-мишларга изоҳ берди (видео)

    21:00 / 20.09.2023

    Ўзбекистонда доллар курси яна ошди

    16:00 / 20.09.2023

    ОЧЛ. “Ан-Насср” Эронда ишончли ғалабани қўлга киритди (видео) 

    02:00 / 20.09.2023

    Тошкентда автобуслар бир кунда қанча даромад қилгани очиқланди

    17:00 / 20.09.2023
    About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2023

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    Нимани қидирамиз?