Давлат хизматларини кўрсатишда бюджет маблағлари талон-торож қилингани ҳолати бўйича жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ахборот хизмати хабар берди.
Унга кўра, Тошкент шаҳар адлия бошқармаси (собиқ Адлия вазирлиги ҳузуридаги давлат хизматлари агентлигининг Тошкент шаҳар бошқармаси) собиқ мансабдор шахслари томонидан давлат хизматларини кўрсатишда юридик ва жисмоний шахслардан ортиқча ёки хатолик туфайли икки маротаба тўланган 864 миллион сўмлик бюджет маблағларининг талон-торож қилингани аниқланган.
Шунингдек, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ва Давлат хавфсизлик хизмати органлари билан ҳамкорликда ўтказилган ўрганишда давлат хизматларидан келиб тушган маблағларнинг бюджетга ва бошқа вазирлик, идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларига нотўғри тақсимлангани аниқланди.
Мазкур ҳолат бўйича тўпланган ҳужжатлар прокуратура органларига юборилди.
Изоҳ (0)