Мисрдаги Қизил денгиз провинцияси масъуллари акула ҳужуми оқибатида бир киши ҳалок бўлганидан кейин Хургададаги барча пляжларни ёпишни буюрди.
Аввалроқ Хургадада акула ҳужуми оқибатида россиялик сайёҳ ҳалок бўлгани хабар қилинганди. Фожиа юз берган пляж Dream Beach меҳмонхонаси ёнида жойлашган.
Шу муносабат билан маъмурият сайёҳларни сувда ҳушёр бўлишга, Миср ҳукуматининг сузиш ва сувга шўнғиш бўйича тақиқларига риоя қилишга, шунингдек, қирғоқ қўриқлаш хизматининг қуруқликка чиқиш сигналларига риоя қилишга чақирди.
Изоҳ (0)