Тошкент шаҳрида кондиционерни ёқмасдан ҳаракатланган автобус ҳайдовчисига жазо чораси белгиланди. Бу ҳақда “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ ахборот хизмати хабар берди.
Унга кўра, 7 июнь куни соат 10:12 лар атрофида “Тошшаҳартрансхизмат” АЖнинг 12-Автобус саройи филиали тасарруфидаги 59-сонли йўналиш ҳайдовчиси ўз бошқарувидаги автобуснинг совитиш тизими (кондиционер)ни ёқмаган ҳолда ҳаракатланган.
“Сергели 7-мавзе” бекатида йўловчилар эътирозидан сўнг ҳайдовчи совитиш тизимини ёққан ҳолда ҳаракатлангани аниқланди. Ушбу ҳолат юзасидан “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ ҳамда 12-Автобус саройи филиали масъул ходимлари тезкорлик билан 59-сонли автобус йўналишининг охирги бекати ҳисобланган “Дўстлик-2 шоҳбекати”га етиб бориб, йўловчилар норозилигига сабаб бўлган ҳайдовчи билан тушунтириш ишлари олиб борилди ҳамда ҳайдовчига нисбатан белгиланган тартибда интизомий жазо чораси кўрилиши белгиланди.
Корхона ички тартиб-қоидасига биноан, ҳайдовчилар автобус салонида совитиш тизими (кондиционер)ни соат 8:00 дан 19:00 га қадар ёққан ҳолда ҳаракатланишлари белгиланган.
Изоҳ (0)