Қозоғистоннинг Павлодар вилоятида аҳоли ёмғир сўраш учун оммавий маросимга йиғилди. Бу ҳақда KTK нашри хабар берди.
Маълум қилинишича, бир ҳафтадан бери ҳаво ҳарорати 36 даражани кўрсатмоқда, бу меъёрдан 11 даражага юқори. Жамоа намозига вилоятнинг барча ҳудудларидан имомлар келган. Уларга 500 дан ортиқ диндорлар қўшилган.
“Анъанага кўра, намоз ўқиш билан бирга қурбонлик ҳам қиламиз. Бу амаллар, таъбир жоиз бўлса, савобли ишлардир. Павлодар вилоятида кўплаб овуллар, аҳоли пунктларида шундай тадбир ўтказилди. Аввал қурбонлик, сўнгра намоз. Жуда қийин йил. Бугун ҳаммани масжидга намоз ўқишга ва Аллоҳдан ёмғир сўрашга таклиф қилдик”, — дейди Павлодар вилояти бош имом-хатиби Жолдас ҳожи Коспақули.
Изоҳ (0)