Халқаро валюта жамғармаси (XВЖ) бошқарувчи директори Кристалина Георгиева 5 июнь куни Ўзбекистонга ташриф буюрди, у мазкур маълумотни “Дарё”га тасдиқлади.
5 июнь куни Ўзбекистон Марказий банкида XВЖнинг Ўзбекистон бўйича миссиясининг янги тайинланган раҳбари Яссир Абдиҳ билан учрашув бўлиб ўтган.
Томонлар учрашувда мамлакатдаги жорий макроиқтисодий вазият, пул-кредит сиёсати чора-тадбирлари, давлат корхоналари ва банкларини трансформация қилиш ва хусусийлаштириш жараёнлари, шунингдек, инфляцион кутилмаларни камайтириш йўлларини муҳокама қилган.
Шунингдек икки томон макроиқтисодий моделлаштириш, пул-кредит сиёсати воситаларини такомиллаштириш ва валютани тартибга солиш соҳаларида ҳамкорликка тайёр эканликларини билдирган.
Халқаро валюта жамғармаси — Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг ихтисослашган муассасаси бўлиб, штаб-квартираси Вашингтонда жойлашган. Бу дунёдаги энг йирик молия институти ҳисобланади. XВЖга 190 та давлат аъзо бўлиб, унинг тузилмаларида дунёнинг 133 давлатидан 2500 киши ишлайди. XВЖ қисқа ва ўрта муддатли кредитларни давлат тўлов балансида тақчиллик бўлганида беради. Кредит бериш одатда маълум шартлар ва тавсиялар тўплами билан бирга келади.
Георгиева 2019 йил 1-октябрдан бошлаб 5 йилга XВЖ бошқарувчи директори ва ижроия кенгаши раиси лавозимини эгаллаган.
Изоҳ (0)