Россия қўшинлари Бахмутдан шимоли-ғарбда жойлашган Берховка қишлоғининг бир қисми устидан назоратни йўқотди. Бу ҳақда “Вагнер” хусусий ҳарбий кампанияси раҳбари Евгений Пригожин маълум қилди.
Унинг таъкидлашича, май ойида Украина армиясининг Бахмут атрофида ўтказган маҳаллий қарши ҳужуми пайтида рус қўшинлари ҳукмрон ғарбий баландликдан шарқда жойлашган Берховкага чекинган. Шу билан бирга, Россия Бош штаби буни “мудофаа учун фойдалироқ позицияларга қайта гуруҳлаш” деб атаган.
“Ҳозирда Берховка аҳоли пунктининг бир қисми аллақачон қўлдан бой берилган, қўшинлар аста-секин чекинмоқда. Шармандалик! Шойгу, Герасимов, мен сизни фронтга келишга, армия олдинга силжиши учун пистолет билан уларни бошқаришга чақираман. Олға, сизларнинг қўлингиздан келади. Агар қила олмасангиз, қаҳрамонларча ўлинг”, — деди Пригожин.
Маълумот учун, Берховка шундай позицияда жойлашганки, унинг озод қилиниши босқинчилар учун Бахмут атрофидаги бутун шимолий қанотнинг сезиларли даражада заифлашишини англатади.
Изоҳ (0)