Россиянинг Воронеж вилоятида қурилишда ишлаган эркак иш вақтида иккинчи қаватдан тушиб кетди. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ахборот хизмати хабар берди.
Унга кўра, у 2022 йилда Воронеж вилоятига ишлаш мақсадида бориб, жорий йили иш вақтида қурилиш объектининг 2-қаватидан йиқилиб тушади. Натижада оғир тан жароҳати олиб, Воронеж вилояти шифохонасига даволаниш учун ётқизилади.
Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Воронеждаги вакили унинг ҳолидан хабар олди. Айни пайтда беморнинг аҳволи яхшилангани ва тез орада шифохонадан жавоб берилиши маълум бўлди. Ҳозирда уни ватанга қайтариш чоралари кўрилмоқда.
Изоҳ (0)