Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси июнь ойидаги йиғин доирасида учта ўртоқлик ўйинида иштирок этади. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати маълум қилди.
Темур Кападзе қўл остидаги жамоа 11 июнь куни Фарғонада Қирғизистонга қарши ўйин ўтказади. Кейин эса Хитойга йўл олиб, 16 ва 19 июнь кунлари Хитой U-23 терма жамоаси билан ўртоқлик ўйинида иштирок этади.
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси 6 июндан Тошкентда йиғинга киришади. Мураббийлар штаби қуйидаги футболчиларни қайдномага киритган:
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон U-23 терма жамоаси июнь ойида Хитойда ўтадиган халқаро мусобақада иштирок этиши режалаштирилган, бироқ мусобақа айрим сабабларга кўра бекор қилинганди.
Изоҳ (0)