Франциялик футболчи Карим Бензема “Ал-Иттиҳод” футболчисига айланди. Бу ҳақида Фабрицио Романо маълум қилди.
“Реал”даги 14 йиллик фаолиятидан сўнг Бензема Саудия Арабистони клуби билан 2 йиллик шартнома имзолаган. Битимни яна бир йилга узайтириш ҳуқуқи ҳам мавжуд.
Бензема “Мадрид” мухлислари билан хайрлашганидан сўнг янги клуб базасига йўл олади.
Аввалроқ, француз “Ал-Иттиҳод” таркибида 2 йилда 200 миллион евро ишлаб топиши хабар қилинганди.
Маълумот учун, Карим “Лион” тарбияланувчиси бўлиб, 2009 йилда “Реал” сафига келиб қўшилганди. Франциялик футболчи “Қироллик клуби” сафидаги 14 йил давомида 25 та совринга эга чиқди. Улар орасида 5 та Чемпионлар Лигаси соврини ва 4 та Ла Лига чемпионлиги бор. 2022 йилда Бензема “Олтин тўп”га эга чиқди.
Бензема Мадрид жамоаси сафида 648 та ўйин ўтказиб, 354 та гол уришга муваффақ бўлди. “Реал” тарихида фақат Криштиану Роналду (450) ундан кўп гол урган.
Изоҳ (0)