Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида 29 майдан 4 июнга қадар таэквондо WТ бўйича Жаҳон чемпионати бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Жаҳон чемпионатига 16 нафар вакил (саккиз нафар эркак, саккиз нафар аёл) билан йўл олганди. Мусобақада ўзбекистонлик спортчилар битта кумуш ва учта бронза медалини қўлга киритди. Бу орқали Ўзбекистон делегацияси Жаҳон чемпионатларида медал қўлга киритиш бўйича ўз рекордини такрорлади.
Аёллар ўртасида +73 кг вазн тоифасида финалга қадар етиб борган Светлана Осипова кумуш медални қўлга киритди. Шунингдек, Феруза Содиқова (-62 кг) бронза медали билан тақдирланди.
Токио—2020 Олимпиадаси ғолиби Улуғбек Рашидов (-68 кг) илк бор Жаҳон чемпионатида шоҳсупага кўтарилди. Рашидов бронза медалини қўлга киритди. Катталар ўртасидаги дунё биринчилигида дебют қилган Омонжон Отажонов -54 кг вазн тоифасида учинчи поғонадан жой олди.
Кумуш медал
- +73 кг: Светлана Осипова
Бронза медал
- -62 кг: Феруза Содиқова
- -54 кг: Омонжон Отажонов
- -68 кг: Улуғбек Рашидов
Изоҳ (0)