Киевдаги бомбапаноҳларни текшириш шуни кўрсатдики, пойтахтдаги бундай жойларнинг деярли ярми ишламаяпти. Бу ҳақда стратегик саноат вазири Александр Камишин маълум қилди.
“Страна” газетаси томонидан чоп этилган текширув маълумотларига кўра, 1000 дан ортиқ бомбапаноҳ текширилган, уларнинг 11 фоизи ёпиқ, яна 33 фоизи эса яроқсиз.
3 июнь куни ички ишлар вазири Игор Клименко мамлакат бўйлаб ҳаво ҳужумига қарши бомбапаноҳларни текшириш шуни кўрсатдики, уларнинг ҳар тўртинчиси ё ёпилган ёки яроқсиз бўлган.
Украинада бу масала май ойи ўрталарида шаҳарлар аҳолиси ҳаво ҳужумлари пайтида бошпаналарга кира олмаганида кўтарилган. 1 июнга ўтар кечаси Киев аҳолиси яна бу муаммога дуч келди. Украина президенти Владимир Зеленский пойтахт расмийларига жавобгарликка тортиш билан таҳдид қилди.
Изоҳ (0)