Украина Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Олег Николенконинг баёнотида айтилишича, Киев Индонезиянинг баҳсли ҳудудларда референдумлар ўтказишни ўз ичига олган тинчлик режасини қатъиян рад этади.
“Биз Индонезиянинг Украинада тинчлик ўрнатиш масаласига қаратаётган эътиборини қадрлаймиз. Шу билан бирга, у ерда референдум ўтказиш учун Украина ва Россия Федерацияси ўртасида баҳсли ҳудудлар йўқ”, — деб ёзди у ўзининг Facebook саҳифасида.
Николенконинг фикрича, Украина халқаро тан олинган чегаралар доирасида ҳудудий яхлитлигини тиклаши керак. Унинг таъкидлашича, ўт очишни тўхтатиш, 15 километр масофада кучларни жойлаштириш ва қуролсизлантирилган ҳудуд яратиш “ҳам иш бермайди”. Шунга асосланиб, ташқи ишлар вазири ўринбосари Индонезияни Россиянинг таслим бўлишини назарда тутувчи “Владимир Зеленскийнинг тинчлик формуласи”га қўшилишга таклиф қилди.
Изоҳ (0)