Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон расман давлат раҳбари лавозимига киришди.
Республика Буюк Миллат Мажлиси (парламенти)даги маросим бошида Миллий Ҳаракат партияси раҳбари ва энг кекса депутат Давлат Бахчели Эрдоғонга президентлик сайловлари иккинчи турида ғалаба қозонгани ҳақидаги Олий сайлов кенгашининг протоколини топширди.
Эрдўғон қасамёд қабул қилиб, шу тариқа Туркия президенти лавозимини эгаллади. Давлат мадҳияси янгради.
Давлат раҳбари қасамёд қабул қилгач, Отатурк мақбарасини зиёрат қилади.
Изоҳ (0)