Сўнгги янгиликлар Асосий янгиликлар Энг кўп ўқилган
Ўзб
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng

Daryo.uz Daryo.uz

  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
Сўнгги янгиликлар
    • USD 12175.07
    • RUB 125.42
    • EUR 12831.31
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Toshkentда
      +19°C
      • Andijon
      • Qarshi
      • Buxoro
      • Samarqand
      • Farg‘ona
      • Sirdaryo
      • Jizzax
      • Termiz
      • Namangan
      • Toshkent
      • Navoiy
      • Toshkent vil
      • Nukus
      • Urganch
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter

    Daryo logo white Daryo logo dark

    • Маҳаллий
      • Меҳридарё
      • Бошқалар
    • Марказий Осиё
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
      • Афгонистон
    • Дунё
    • Пул
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
      • Бизнес
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
    • Колумнистлар
    • Мультимедиа

    Daryo.uz Daryo.uz

    Маҳаллий

    Самарқанд ва Андижонда 7,3 минг долларни ноқонуний айирбошлашга уринган шахслар ушланди

    3 июн, 16:46 2823

    Самарқанд вилояти Оқдарё туманида валюта қимматликларининг ноқонуний муомалага киритилиши олди олинди, деб хабар беради Бош прокуратура ҳузуридаги департамент.

    Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги департамент

    Қайд этилишича, департаментнинг Оқдарё туман бўлими томонидан ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган. Тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган М.Т. фуқаро Б.Б.га жами 3,8 минг долларни 43,7 миллион сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

    Шу каби, департаментнинг Жалақудуқ туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган Ж.Ж. ва бошқалар фуқаро М.А.га жами 3,5 минг долларни 40,1 миллион сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

    Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (Валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    Ноқонуний валюта айирбошлаш учун қандай жавобгарлик белгиланган?

    “Иқтисодий жиноятлар ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш механизмлари такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунга асосан фуқароларнинг қонунга хилоф равишда валюта қимматликларини олиши ёки ўтказиши шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, энг кам ойлик иш ҳақининг 75 бараваридан 100 бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд бир йилгача озодликни чеклаш ёки бир йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

    Ўша ҳаракатлар анча миқдорда содир этилган бўлса, энг кам ойлик иш ҳақининг 100 бараваридан 300 бараваригача миқдорда жарима ёки бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёки бир йилдан уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

    Шунингдек, валюта айирбошлаш такроран ёки хавфли рецидивист томонидан, кўп миқдорда, бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилганда энг кам ойлик иш ҳақининг 300 бараваридан 500 бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

    Мазкур ҳаракат жуда кўп миқдорда, уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб содир этиладиган бўлса, беш йилдан етти йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши белгиланди.

    Тайёргарлик кўрилаётган ёки содир этилаётган жиноят ҳақида ўз ихтиёри билан арз қилган ва уни очишга фаол ёрдам берган шахс жавобгарликка тортилмайди.

    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Мавзуга доир

    Сирдарё ва Наманганда сохта “валютчик”лар 6500 долларни сўмга айирбошлаётганда қўлга тушди

    18 феврал, 14:28

    Тошкент вилоятида 35,7 минг долларни ноқонуний айирбошлашга уринган шахс ушланди

    19 апрел, 17:19

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Қатарга боради

    Бугун, 10:00

    ANORBANK Кундалик билан биргаликда махсус лойиҳага старт бермоқда

    Бугун, 10:30
    Реклама

    Ўзбекистонда соғлом шахсларга дори воситалари клиник тадқиқотларида ихтиёрий равишда иштирок этишига рухсат берилиши мумкин

    Бугун, 09:45

    “Сен ҳақиқат деб билган нарсалар ким учундир ёлғондан бошқа нарса эмас…” — “Сўнгги дуэл” фильми ҳақида

    Бугун, 09:10

    Қашқадарёда тоғли ҳудуддан қишлоққа тушган икки айиқ ушланди (видео)

    Бугун, 08:54

    Соядаги одамлар: “Оиламдагилар касбимдан уялишган” — чиптачи аёл ҳикояси (фото, видео)

    Бугун, 00:34

    АПЛ. “Тоттенҳэм” 2 киши кам бўлиб ўйнаган “Ливерпуль”ни енгди, “Арсенал” рақибини тор-мор этди, Манчестер клубларида мағлубият (видео)

    Бугун, 00:21

    Бундеслига. “Бавария” сафарда “Лейпциг” билан дуранг ўйнади

    Кеча, 23:45

    Ла Лига. “Реал” сафарда “Жирона”ни йирик ҳисобда мағлуб этди (видео)

    Кеча, 23:26

    Андижонда Matiz ёниб кетди (видео)

    Кеча, 22:46

    Тавсия этамиз

    Қадаҳ тутган президент, бўрон вайрон қилган қишлоқ, тиканли симлардан ўтаётган мигрантлар — 29 сентябрь суратлари

    23:00 / 29.09.2023

    “Дарё” репортажи: Портлашдан сўнг Сергели аҳолисига қандай ёрдам берилмоқда?

    21:00 / 29.09.2023

    “Мазлум ҳар доим мазлум бўлиб қолаверади ва бу мазлумлик авлодлар кайфиятида қайта-қайта такрорланаверади...” — “Орестея” трагедияси ҳақида

    23:00 / 28.09.2023

    Сергелидаги портлаш, китоб ўқиётган “Толибон” жангчиси, ёппасига ўлган балиқлар — 28 сентябрь суратлари

    23:00 / 28.09.2023

    МОЛИЯ

    Бизнес

    Марказий Осиёга сармоя киритиш ижобий натижа берадими? 

    23:00 / 29.09.2023

    Ўзбекистонда электрон тижорат қандай ривожланмоқда?

    17:00 / 26.09.2023

    “Бугунги геосиёсий вазиятда битта давлатга таяниб бўлмайди” — бош вазир ўринбосари Жамшид Хўжаев

    15:00 / 26.09.2023

    Ўзбекистон октябр ойидан Россиядан газ импорт қилишга тайёр — Энергетика вазирлиги

    16:00 / 25.09.2023

    Кўп ўқилганлар

    Ўзбекистонда ўртача ойлик маош миқдори 4 минг доллар бўлган соҳа ҳақида маълумот берилди

    19:00 / 30.09.2023

    Тошкентда 15 ёшли қиз вафот этди. Бош прокуратура ўлим сабабини маълум қилди

    15:00 / 30.09.2023

    Фармацевтика фаолиятини лицензиялаш бошқармаси бошлиғи ўринбосари 43 ёшида вафот этди

    15:00 / 30.09.2023

    Саудия Профессионал Лигаси. Роналдунинг сўнгги дақиқаларда урган голи эвазига “Ан-Насср” ғалаба қозонди (видео)

    00:00 / 30.09.2023

    Сергелидаги фавқулодда ҳодисадан фойдаланиб, аҳолидан пул ундирмоқчи бўлганлар аниқланди 

    10:00 / 30.09.2023
    About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2023

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.