Президентнинг тегишли фармонига кўра, 2022/2023-ўқув йилидан бошлаб мактаб дарсликларининг ижара тўлови тўлиқ Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаш ҳамда ўқувчиларга дарсликларни бепул фойдаланишга бериш тизими жорий қилингани муносабати билан бюджетдан ташқари Республика мақсадли китоб жамғармаси фаолияти тугатилади.
Республика мақсадли китоб жамғармасининг барча функциялари Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига ўтказилиб, Давлат бюджети ҳисобидан ушбу мақсадлар учун ажратиладиган маблағлар алоҳида шахсий ғазна ҳисобварағида юритиш орқали мустақил тасарруф этилади.
Изоҳ (0)