Япония ҳукумати Окинавада “Мавар” тропик бўрони содир бўлганидан сўнг Япония бўйлаб қарийб 1,3 миллион кишига эвакуация қилишни маслаҳат берди, деб ёзади Tengrinews “Dw.cоm”га таяниб.
“Мавар” тропик бўрони жума куни Япониянинг айрим ҳудудларида кучли ёмғир келтириб чиқарди. Окинавада шамол соатига 90 километр тезликда эсиб, бунинг натижасида саккиз кишининг жароҳатланишига сабаб бўлди.
Ёнғин ва табиий офатларни назорат қилиш агентлиги Япония бўйлаб қарийб 1,3 миллион кишига яқинлашиб келаётган бўронга қарши эвакуация қилишни маслаҳат берди.
Нашр маълумотларига кўра, 300 дан ортиқ рейс ва 52 та паром бекор қилинган, шунингдек, бир қанча темирйўл линиялари вақтинча ёпилган.
Изоҳ (0)