Қирғизистоннинг Ўш вилояти Ўзган шаҳри чеккасида махсус хизматлар ўқ-дорилар ва портловчи моддалар омборини аниқлади. Бу ҳақда Қирғизистон Республикаси Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси (МХҚ) матбуот хизмати хабар берди.
Ўқ-дориларни тегишли тартибда олиш бўйича махсус операцияга муҳандис-сапёр гуруҳи жалб қилинган.
Сапёрлар 8 та шовқинли граната, 6 та жанговар запаллар, 114 та 5,45 мм калибрли патронлар, 46 та 7,62 мм калибрли патронлар (зирҳни тешувчи), 1 та 9 мм калибрли патрон (Glock автоматидан), 1 та 7,62 мм калибрли патронни расмийлаштирди.
Мазкур факт юзасидан экспертиза ўтказилиб, тезкор-қидирув тадбирлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)