Дунёнинг йирик авиакомпанияси бўлган Air Cаnada бир ҳафта ичида иккинчи марта техник муаммоларга дуч келмоқда, бу эса парвозларнинг кечикишига олиб келяпти, деб хабар берди CTV News.
Ташувчининг маълум қилишича, самолётлар билан мулоқот қилиш ва уларнинг ҳаракатини кузатишда фойдаланилаётган тизимда "вақтинчалик техник муаммо"га дуч келинмоқда.
“Бу бизнинг тизимимизда парвозлар кечикишига олиб келади, бироқ уларни пасайтирилган тарифларда амалга оширишда давом этамиз”, — дейилади хабарда.
Компания йўловчиларга аэропортга боришдан олдин веб-сайтда парвоз ҳолатини текширишни тавсия қилди.
Изоҳ (0)