• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.48
    • RUB159.75
    • EUR14871.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Кино

    Машҳур турк сериаллари ва улардаги томошабинлар меҳрига сазовор бўлган жуфтликлар (фото)

    Турк сериалларининг сюжети, актёрлар маҳорати ҳар қандай томошабин эътиборини ўзига қаратади. Улардаги воқеалар ривожи, ҳақиқийдек тасвирланган туйғулар, муносабатлар ҳам алоҳида эътирофга лойиқ. Қуйида томошабинлар қалбидан жой олган машҳур турк сериалларидаги жуфтликлар ҳақида маълумот берилади.

    Серкан ва Эда — “Эшигимни қоқ”

    Эда — ландшафт дизайнери бўлишни орзу қиладиган истеъдодли флорист. Бироқ у машҳур архитектор Серканнинг айби билан ўқиш грантидан маҳрум бўлиб, холасининг гул дўконида ишлайди. Эда ҳеч бир ишда таслим бўлишни ёқтирмайди. Эда Серкан билан боғланиб, унга ўзгача контракт тузишни таклиф қилади. Шундан сўнг Эда ўз стипендиясининг қайтарилишини кутади. Кейинчалик жуфтликнинг ўртасида илиқ муносабатлар пайдо бўлади.  Ушбу лойиҳада Эда ролини Ҳанде Эрчел, Серкан образини эса Керем Бурсин гавдалантирган.

    Экрандаги муносабатлар ҳақиқий ҳаётга ҳам кўчди. Суратга олиш жараёнлари давомида бош рол ижрочилари ўртасида илиқ муносабатлар бошлангани ҳақида миш-мишлар тарқалди. Сериалнинг суратга олиш жараёнлари якунлангач, уларнинг муносабатлари пиар экани маълум бўлди. Бироқ жутфтликнинг энг содиқ мухлислари уларнинг муносабатлари яна тикланишига ишонади.

    Фото: Wday

    Мажит ва Нериман (“Истанбулнинг икки юзи”)

    Нериман Истанбулдаги қашшоқ маҳаллаларнинг бирида яшайди. У ёшлигида онасидан айрилади, отаси ва холаси қўлида тарбия олади. У болалигидан таниган яқин инсони Шинаси билан турмуш қурмоқчи бўлади. Бу вақтда бадавлат ота-онанинг ўғли Мажит отасининг васиятини бажариб, унинг дўстининг қизига уйланишга ҳозирлик кўради. Йигит Нериман билан тасодифан зиёфатда учрашиб қолади ва уларнинг ўртасида муҳаббат пайдо бўлади. Ушбу сериалда Нериман образини Неслиҳан Атагул, Мажит образини  Кадир Доғулу ижро этган. Неслиҳан Бурак Ўзчивитнинг севгилиси ролини ўйнаган “Севги изтироби” сериалини суратга олиш жараёни давом этаётган вақтда Кадир билан турмуш қурди. Миш-мишларга кўра, “Севги изтироби” сериалини суратга олиш жараёнлари вақтида Кадир рафиқасини партнёридан жуда қизғанган. Айрим саҳналарда ижодкорлар Бурак ва Неслиҳанни алоҳида суратга олиши керак бўлган, кейин эса монтаж пайтида улар кадрга “йиғилган”.

    Фото: Wday

    Камрон ва Фериде — “Чолиқуши”

    Сериалда бош қаҳрамон Фериде холаси ва унинг ўғли Камрон билан бирга яшайди ва бирданига қариндошини яхши кўриб қолади. Бу сирдан бошқалар ҳам хабар топади. Сериалда Фериде образини Фаҳрие Эвжен, Камрон ролини эса Бурак Ўзчивит ижро этган. Айнан “Чолиқуши” фильмининг суратга олиш жараёнларида у турмуш ўртоғи Фаҳрие билан танишди. Шундан кейин актёрлар орасидаги муносабатлар ҳақида миш-мишлар тарқалди. Бу пайтда Бурак Ўзчивит бошқасига унаштирилган эди, унинг партнёри эса оғир дамларни бошдан кечираётган эди. Орадан вақт ўтиб жуфтлик “Севги сенга ўхшайди” телесериалида яна бирга суратга тушди ва шундан кейин улар яқин муносабатда эканини оммадан яширмади.

    Фото: Wday

    Амир ва Зайнаб — “Севги изтироби”

    Сериалда катта бизнесменнинг қизи Ниҳон автобусда тасодифан  оддий оиладан бўлган талаба йигит билан учрашиб қолади. Қизнинг қариндошлари Камол билан муносабатларига қарши бўлади, бироқ Ниҳон у билан бирга бўлиш учун ҳамма нарсага тайёр туради. Бироқ, сериалда бошқа қаҳрамонлар ҳам бор, Ниҳанга ошиқ бўлган Амир ўз мақсадига эришишда Камолнинг синглиси Зайнабдан фойдаланади. Машҳур турк актрисаси Ҳазал Филиз Кучуккосе сериалда Зайнаб ролини, Каан Урганжиўғлу эса Амир ролини гавдалантирган.

    Бу ҳақиқатан ҳам Неслиҳан Атагулнинг сериалдаги бахтли муносабатларига таъсир қилган сериал. Сериалдаги бош рол ижрочиларнинг муҳаббати кўплаб томошабинларнинг эътиборига тушган, бироқ уларнинг атрофидаги бошқа қаҳрамонлар ҳам бундан четда қолмаган. Сериалда Зайнаб Амирнинг севгиси учун узоқ вақт Ниҳон билан курашиб, ҳатто ундан ҳомиладор бўлиб, турмушга чиқади, бироқ охир-оқибат фарзандидан ҳам, турмуш ўртоғидан ҳам айрилиб қолади. Амир ҳақиқатан ҳам қиздан ўз мақсадлари йўлида фойдаланади. Умуман олганда, дуэт томошабинларнинг ишончини қозонди. Каан ва Хазал сериалнинг суратга олиш жараёнларида дўст бўлиб қолди, актёрлар бирга тушган суратларини ижтимоий тармоққа  жойлади.

    Фото: Wday

    Жан ва Санем — “Эрта учган қуш”

    Лойиҳада гўзал Санем нуфузли реклама агентлигига ишга киради. У тезда корпоратив интригаларга тўла офис муҳитига киришиб кетади. Шундан кейин компания президентининг ўғли Жан унга эътибор қаратади. Лойиҳада бош ролларни Демет Ўздемир ва Жан Яман ижро этган. Жуфтлик муносабатларини экранда шу қадар ишонарли тарзда ижро этдики, журналистлар улар ўртасидаги муносабатлардан шубҳаланди. Бироқ, актёрлар атрофдагиларга ўртасида фақат дўстлик муносабатлари борлигига ишонтириб, ҳамма миш-мишни рад этди. Бу рол Жан Яманга 2018 йилда нуфузли “Олтин капалак” мукофотини қўлга киритишига ёрдам берди.

    Фото: Wday

    Аяз ва Ойку — “Гилос мавсуми”

    Бош қаҳрамон Ойку Мете исмли йигитни севиб қолади, бироқ у буни сезмайди. Орадан кўп ўтмай у Мете билан ишлаётган Аяз билан учрашади ва бирданига бу йигит унинг ҳақиқий тақдири эканини тушуниб етади. Лойиҳада Ойку ролини Ўзге Гурел, Аяз образини эса актёр Серкан Чаёғлу ижро этган.

    “Гилос мавсуми” Ўзге Гурелнинг карьерасидаги ютуққа айланди. Актриса лойиҳага тасодифан қўшилган. Ўзге бу пайтда бошқа лойиҳа кастингида қатнашаётган эди, бироқ у дўстларининг маслаҳати билан бу сериалда ҳам ўзини синаб кўришга қарор қилди. Натижада, сериал Туркиядаги энг машҳур лойиҳалардан бирига айланди. Шунингдек, бу Италияда намойиш этилган биринчи турк сериалига айланди. Суратга олиш жараёнида Ўзг энг яқин дўстларидан бирига айланган актриса Фатма Топташ билан учрашди.

    Фото: Wday

    Ферит ва Назли — “Тўлин ой”

    Назли ўз ресторанида ошпаз бўлишни орзу қилади. Бироқ ўша пайтда у пул топиш илинжида юрган талаба бўлади. У ўта талабчан, инжиқ ва севгидан узоқ вақтдан бери ҳафсаласи пир бўлган бадавлат тадбиркор Феритга шахсий ошпаз бўлиб ишга киради. Сериалда бош ролларни Ўзге Гурел ва Жан Яман ижро этган. Сериал ҳозирда энг машҳур турк юлдузларини бирлаштириб, турк киноси мухлисларининг узоқ йиллик орзусини амалга оширди. Жуфтликнинг муносабатлари сериалдан ҳақиқий ҳаётга кўчди.

    Фото: Wday
    30.05.2023, 17:53   Изоҳ (1)   21987
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (1)

    Кириш
    1. sevaraakmalova1@gmail.com / 03.06.2023, 18:49

      Hayotda Özge Jan Yaman bilan emas Serkan bilan oila qurgan

      Жавоб бериш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Голливуд актёри Бенедикт Камбербетчнинг Лондондаги уйига пичоқ кўтарган шахс бостириб кирди

    30.05.2023, 16:58

    Фильмдаги роли сабаб компьютер графикаси ёрдамида “ёшартирилган” актёрлар (фото) 

    29.05.2023, 10:40

    Ҳамма фильмлари томошабинлар меҳрига сазовор бўладиган буюк режиссёрлар

    27.05.2023, 16:40

    “Форсаж” фильмининг барча қисмлари бутун дунё бўйлаб 7 миллиард доллар тўплади

    26.05.2023, 19:50

    Кинотавсия: Фильм суратга олиш тақиқланган Эрон режиссёрларининг инсонни ўйга толдирадиган картиналари (видео)

    26.05.2023, 16:30

    Lego “Бетмен қайтмоқда” фильми асосида яратилган тўпламни сотувга чиқарди (фото)

    26.05.2023, 11:30
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Вақт синовидан ўтган тармоқ: 33 йиллик фаолият, 12 миллион фойдаланувчи танлови ва мобил алоқанинг янги архитектураси


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    ОКМКда янги сулфат кислота цехи қурилмоқда


    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди



    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Ўзбекистонда тиббий суғурта нима учун зарур: шифокор қараши ва Нео Insurance тажрибаси


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади



    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22

    КГБ сохталаштирган жиноят – СССР парчаланиши арафасида ўлим жазоси берилган қария ким эди?

    21 июл, 21:06
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қатар Европа Иттифоқига газ таъминотини тўхтатиш билан таҳдид қилди

    Дунё | 26 июл, 23:19

    “Қайтмас бўлиб кетди”. Россиянинг ягона авиаташувчиси сотилиши ёки утилизация қилиниши мумкин

    Дунё | 26 июл, 23:07

    UFC on ABC 9. Абу-Дабидаги мусобақанинг илк жангларининг бирида ўзига хос натижа қайд этилди

    Спорт | 26 июл, 23:06

    “Барселона” тарихидаги энг яхши футболчилар рейтинги тузилди

    Спорт | 26 июл, 22:46

    Фабрика матоларга ишлатилган сувни каналга ташлаган — Андижондаги каналдан нега кўпик оққанига изоҳ берилди

    Ўзбекистон | 26 июл, 22:35

    АҚШ Исроилни ҳимоялаш учун сарфлаган ҳаво мудофаа ракеталарини тиклашга 1 йил ва 2 млрд доллар керак — WSJ

    Дунё | 26 июл, 22:32

    Украина армиясига 23 минг зирҳли транспорт воситаси керак — ОАВ

    Дунё | 26 июл, 22:13

    Газ ва электр токини беҳуда сарфлаганлар жавобгарликка тортилади — Бош прокуратура

    Ўзбекистон | 26 июл, 22:07
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.