Тошкент вилояти Тошкент туманида бир-бирига туташ учта уй ёниб кетди. Бу ҳақда ФВВ ахборот хизмати хабар берди.
Унга кўра, 30 май куни соат 13:59 да Тошкент тумани “Абдураҳмонов” МФЙда жойлашган бир-бирига туташ қурилган хонадонларда ёнғин содир бўлгани тўғрисида туман ФВБга хабар тушган. 9 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 14:24 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 14:47 да ўраб олинган ва соат 15:15 да ўчирилган.
Ёнғин натижасида 3 та хонадоннинг тахминан 450 кв/м майдонда том ва ички жиҳозлари ёниб зарарланган. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Изоҳ (0)