“ПСЖ” ҳужумчиси Лионель Месси фаолиятини Англия чемпионатида давом эттириши мумкин.
Ole нашрининг хабар беришича, аргентиналик футболчига сўнгги кунларда бир нечта инглиз клубидан таклифлар келиб тушган. Лекин ушбу клублар айнан қайсилар эканлиги очиқланмаган.
Шунингдек, Леога Саудиянинг “Ал-Ҳилол” ва АҚШнинг “Интер Майами” жамоалари ҳам қизиқиш билдирмоқда.
Май ойи бошида “ПСЖ”нинг мағлубиятидан кейин Месси раҳбарият ва мураббийнинг рухсатисиз Саудия Арабистонига кетиб қолган ва бунинг учун жазоланиб, икки ҳафтага четлатилганди. Парижлик мухлислар клуб офиси ёнида намойиш ўтказиб, Месси, Неймар ва Носир ал-Ҳелайфининг жамоадан кетишини талаб қилганди. Кейинроқ Лео узр сўраб, видеомурожаат йўллади ва “ПСЖ” жазони бекор қилди.
Аргентиналик футболчи 2022/23 йилги мавсумда “ПСЖ” сафида барча турнирларда 38 та ўйин ўтказиб, 21 та гол урди ва 20 та ассистни амалга оширди.
Изоҳ (0)