• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12547.38
    • RUB157.02
    • EUR14665.38
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Tracker’га бир ярим, Onix’га бир йил навбат — “Ўзавтосаноат” президент топшириғини бажармаяпти

    Айни пайтда Ўзбекистонда сотувдаги энг паст нархи 200 миллион сўмдан юқори бўлган автомобиллар — Tracker ва Onix учун навбат катта. Буни UzAutoMotors мобил иловасидан кўриш мумкин. Навбатларга қараганда, автомобиль учун тўлов қилган мижоз машинасини олишни 1—1,5 йил кутишга тўғри келиши кўринади. Президент “Ўзавтосаноат”га 2022 йил 1 майдан автосалонлардаги навбатларни тугатиш вазифасини қўйганди.

    UzAutoMotors салкам бир ой давомида Tracker ва Onix учун тўхтатган сотувини 25 майдан қайта тиклади. Бугун, 26 май ҳолатига кўра, компания иловасида Tracker учун 3 минг 23 та навбат борлиги ва пули тўланган автомобилни олиш учун 1,5 йил кутиш кераклиги, Onix учун 1 минг 171 та навбат мавжудлиги ва машина тайёр бўлишини 1 йил кутиш кераклиги кўрсатилган.

    Скриншот / UzAutoMotors

    Компания икки русумдаги автомобиллар сотувининг тўхтатилишига сабаб сифатида уларнинг қўшимча вариантлар билан сотувга чиқарилишини маълум қилган. Янги вариантларда бир неча қўшимча жиҳозлар бўлиши таъкидланган.

    Скриншот / UzAutoMotors

    Хусусан, аввалги комплектациядаги Chevrolet Tracker LS 211 454 880 сўмдан, Tracker LTZ 231 196 000 сўмдан, Premier 251 142 080 сотилмоқда. Қўшимча опсияларга эга янгиланган тўпламлар:

    LS Plus — 223 824 160 сўм;

    LTZ Plus — 246 981 280 сўм;

    Premier Plus — 276 016 160 сўм;

    Redline — 285 834 080 сўмдан сотилмоқда.

    Chevrolet Tracker

    Фото: “Дарё”

    Аввалги Chevrolet Onix комплектациялари:

    Premier 1 — 207 347 000 сўм;

    Premier 2 — 214 748 000 сўм.

    Қўшимча опсияларга эга янгиланган тўпламлар:

    Premier 2 Plus — 221 640 160 сўм, Redline — 230 624 800 сўм.

    Chevrolet Onix
    Фото: “Дарё”

    Иловада юқоридаги икки русумдаги автомобилдан кейинги, нархи арзонроқ — Malibu 2 учун навбат 122 та кўрсатилган ва навбат жорий йилнинг июль ойида келиши акс этган. Автомобиль нархи — 419 миллион сўм.

    Ўзбекистонда Onix ва Tracker автомобиллари ишлаб чиқарилиши мумкинлиги ҳақида илк бор 2019 йил июнида маълум бўлганди. Onix биринчи марта сотувга чиққан 2022 йил 1 ноябрь куни автомобиль учун рекорд даражадаги — 28 мингдан ортиқ шартнома имзоланган ва навбатлар 1 йилгача чўзилган. Дастлаб Chevrolet Onix 9-12 минг доллар атрофида сотилиши хабар қилинган. Аммо жорий йил май ойи бошида шартномалар тўхтатилгунга қадар автомобиль 18 минг доллардан сотилган. Ҳозир ҳам энг арзон автомобиль 18 минг доллардан юқори.

    UzAuto Motors 2022 йилда нархи 13 минг доллардан паст бўлган — Spark, Nexia, Cobalt ва Lacetti автомобиллари сотувини тўхтатган. Компания Tracker ва Onix 2023 йилдан Spark ва Nexia ўрнига ишлаб чиқарилишини маълум қилган. Аммо Cobalt ва Lacetti автомобиллари сотуви қачон бошланиши ноаниқ.

    Президент Шавкат Мирзиёев ўтган йилнинг февралидаги йиғилишда “Ўзавтосаноат” АЖ олдига 2022 йилнинг 1 майигача автосалонлардаги навбатларни тугатиш вазифасини қўйганди.

    “1 майга қадар автомобиль харидидаги навбатларни тўлиқ бартараф этиш шарт”, — деган эди давлат раҳбари.

    Орадан бир йил ўтди ҳамки, корхона ўзига юклатилган вазифани бажармай келмоқда. Пастроқ ёки ўрта даромадли аҳоли сотиб олиши мумкин бўлган автомобиллар сотуви тўхтатилган. Ўзбекистонликлар нархи 18 минг доллардан юқори бўлган машиналарни олишни бир йилдан ортиқ вақт давомида кутишга тўғри келади.

    Иқтисодчи Отабек Бакировнинг ёзишича, Onix автомобилининг арзон контрактациялари тўхтатилади.

    “Эртадан гўёки “одолжение” қилиб, Onix учун нархларни оширмай контрактацияни тиклаётган монополист шу баҳонада 149 миллион сўмдан 159 миллион сўмгача бўлган энг арзон механика коробка, шунингдек, 185 миллион сўмлик базавий автомат коробка модификацияларини контрактация рўйхатидан буткул олиб ташламоқда.

    Ўтган йили ноябрда Onix учун сотувлар бошланганида мазкур, нисбатан арзон модификациялар учун шартнома топиш ўта мушкул бўлса-да, имкони бор эди. 2023 йил январида Onix’нинг арзон моделлари учун контрактация ёпилгани бўйича қайта тикланмади. Мана энди эса расман, де-юре бекор бўлмоқда. Монополистнинг ўрта ва қуйи даромадли истеъмолчиларни жазолашга ва хўрлашга қаратилган бу усули илгарироқ Spark ва Nexia-3 сотувларида ҳам қўлланилган.

    2020 йилдан бошлаб яримўтказгичлар етишмовчилиги баҳонасида гўёки камёб микросхемалар энг қиммат модификацияларга ўрнатилиши самарали дея бошланган бу муттаҳамлик мана энди бозор микросхемаларга тўлиб кетган бўлса-да, бутунлай янги босқичга чиқмоқда.

    Афсуски, монополистнинг мазкур ҳаракатларига ҳуқуқий ва амалий баҳо берадиган антимонополия органи фақат қоғозда мавжуд. Фалаж ётган антимонополия органига қон бериши мумкин бўлган “Рақобат тўғрисида”ги қонуннинг янги таҳрири эски ва янги Конституцияда белгиланган муддатларга зид равишда имзоланмай қайсидир бюрократик занжирда яшириб ё ушлаб турилибди”, — деб ёзади иқтисодчи.

    26.05.2023, 19:10   Изоҳ (0)   15964
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон боғчаларида болаларда коррупцияга қарши дунёқараш шакллантирилади

    26.05.2023, 18:53

    Россияда ўзбек гилосидан вирус топилгани ҳақидаги хабарлар юзасидан маълумот берилди

    26.05.2023, 18:50

    Суд Германияда Алишер Усмоновга нисбатан ўтказилган тинтувларни ноқонуний деб топди

    26.05.2023, 18:45

    Тошкентдаги мактабда 9- ва 7-синф ўқувчилари ўртасида муштлашув содир бўлди

    26.05.2023, 18:38

    Россияда ўзбекистонлик эркак ахлатхонадан 65 минг доллар топиб, пулларни эгасига қайтарди

    26.05.2023, 18:33

    Тошкентда 12 ёшли қизни зўрлаб, сўнг уни ўлдирган эркак умрбодга қамалди

    26.05.2023, 17:52
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    16 август, 23:46
    Audio Icon

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    16 август, 21:27
    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Эрон ядрочи олимларини хавфсиз жойга кўчирди — The Telegraph

    Дунё | 18 август, 00:05

    Грецияда 273 нафар йўловчи бўлган самолёт двигатели ёниб кетди (видео)

    Дунё | 17 август, 23:32

    Зеленский: Украина Конституцияси “ер билан савдолашишга” йўл қўймайди

    Дунё | 17 август, 22:50

    Кувайтда алкоголдан 23 киши вафот этди

    Дунё | 17 август, 22:15

    “Россия Украинанинг 5 та вилояти бўйича ён берди” — Уиткофф

    Дунё | 17 август, 21:10

    Афғонистон ва Ўзбекистон 243 млн долларлик энергетика шартномасини имзолади 

    Ўзбекистон | 17 август, 20:15

    Хитойда қизнинг қорнидан 2 кг соч тўплами олиб ташланди  

    Дунё | 17 август, 19:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.