Тошкентда 12 ёшли қизни зўрлаб, сўнг уни ўлдирган эркак умрбодга қамалгани ҳақида хабар берилган эди. Президент администрацияси шўба мудири мазкур суд ҳукмига муносабат билдирди.
Саида Мирзиёева бу жазо қизалоқнинг ота-онаси тортаётган азобларни юмшатмаса-да, жамоатчилик назорати остида қабул қилинган адолатли суд қарори эканини қайд этди. Шунингдек, қонунлар нафақат жазолаш, балки бундай даҳшатли жиноятларнинг олдини олиш учун ҳам ишлаши кераклигини таъкидлади.
“Ҳа, бу жазо қизалоқнинг ота-онаси тортаётган азобларни юмшатмайди, йўқотишлар ўрнини қоплай олмайди. Аммо бу — жамоатчилик назорати остида қабул қилинган адолатли суд қароридир. Ҳеч қандай зўравонлик жазосиз қолмаслиги керак. Қонунлар нафақат жазолаш, балки бундай даҳшатли жиноятларнинг олдини олиш учун ҳам ишлаши керак”, — дейди Президент администрацияси шўба мудири.
Изоҳ (0)