• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12676.11
    • RUB161.56
    • EUR14975.56
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шавкат Мирзиёев Олий Евросиё иқтисодий кенгашида бир қатор таклифлар билдирди

    Шавкат Мирзиёев 25 май куни Олий Евросиё иқтисодий кенгашининг ўттизинчи йиғилишида видеоалоқа орқали иштирок этди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

    Фото: Президент матбуот хизмат

    Унга кўра, давлат раҳбари ушбу интеграциявий бирлашма саммитларида Ўзбекистон 2020 йилда кузатувчи мақомини олганидан буён анъанавий равишда иштирок этиб келмоқда. Россия президенти Владимир Путин раислигида ўтган бу галги учрашувда Беларусь президенти Александр Лукашенко, Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев, Қирғизистон президенти Садир Жапаров, Арманистон бош вазири Никол Пашинян, кузатувчи давлат раҳбари сифатида Куба президенти Мигел Диас-Канел ҳамда Евросиё иқтисодий комиссияси ҳайъати раиси Михаил Мясникович қатнашди.

    Таклиф этилган давлат раҳбарлари сифатида Озарбайжон президенти Илҳом Алиев ва Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон ҳам иштирок этди.

    Кун тартибига мувофиқ кўп томонлама савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада кенгайтириш, саноат кооперацияси лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш, ҳамкорликнинг устувор йўналишларида қўшма дастурларни амалга оширишнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.

    Давлат раҳбари ўз нутқида Ўзбекистон EOИИ ҳузуридаги кузатувчи давлат сифатида бирлашма доирасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган тадбирларда фаол иштирок этаётганини қайд этди. Савдо муносабатларини кенгайтириш учун қулай шарт-шароитларни шакллантириш, янги ўсиш нуқталари ва имкониятларни излаш бўйича биргаликда иш олиб борилмоқда. 2022 йилда Ўзбекистоннинг EOИИ мамлакатлари билан товар айирбошлаш ҳажми 23 фоизга кўпайди. Барқарор ўсиш суръати жорий йилда ҳам кузатилмоқда.

    Саноат кооперацияси соҳасида кейинги йилларда мамлакатнинг устувор тармоқларида юзлаб қўшма лойиҳа ва корхоналар ишга туширилди. Ишбилармонлар мулоқотини рағбатлантириш учун самарали платформалар яратилди. Жорий йилнинг апрель ойида учинчи бор Тошкентда муваффақиятли ўтказилган ва анъанавий тус олган “ИННОПРОМ. Марказий Осиё” халқаро саноат кўргазмаси шулар жумласидан.

    Евросиё иқтисодий комиссияси билан конструктив ҳамкорлик йўлга қўйилди. Уч йиллик Қўшма режа доирасида қонунчиликни халқаро нормаларга уйғунлаштириш, иқтисодиётни тартибга солиш тажрибаси билан алмашиш, савдо-иқтисодий ва транспорт-коммуникация соҳаларида тўсиқларни бартараф этиш бўйича 200 дан зиёд тадбир ўтказилди.

    Ўзбекистон савдо тартиботларини соддалаштириш бўйича ҳамда транспорт, қишлоқ хўжалиги, экология ва туризм соҳаларидаги алоҳида дастурлар ва тармоқ лойиҳаларида иштирок этмоқда.

    “Глобал хавф-хатарлар, транспорт-логистика занжирларида жиддий узилишлар, озиқ-овқат тақчиллиги ва энергетик хавфсизлик таҳдидлари ва бошқа муаммолар кучайиб бораётгани мамлакатларимиз барқарор ижтимоий-иқтисодий тараққиётининг биринчи галдаги вазифаларини ҳал этиш учун яқин ҳамкорликни янада мувофиқлаштиришни тақозо қилмоқда”, – деди Ўзбекистон етакчиси.
    Фото: Президент матбуот хизмат

    Давлат раҳбари мамлакатлар ўртасида савдо айланмаси ҳажмини тубдан ошириш учун савдо тартиб-таомилларини соддалаштириш ва зарур шарт-шароитларни яратиш бўйича биргаликдаги ишларни давом эттириш муҳимлигини қайд этди. Техник тўсиқларни бартараф этиш ва сертификатларни ўзаро тан олиш тўғрисидаги битимнинг қабул қилиниши бунга хизмат қилади.

    Ўзбекистон президенти божхона маъмуриятчилиги, санитар, фитосанитар ва ветеринар назорат ҳамда товарларнинг келиб чиқишини сертификатлашнинг электрон платформалари ва онлайн тизимларини интеграция қилиш муҳимлигини кўрсатиб ўтди. Ушбу ташаббусни амалга ошириш механизмларини ишлаб чиқиш учун экспертлар даражасида батафсил маслаҳатлашувлар ўтказиш таклиф қилинди.

    “Евросиё маконида янги иш ўринларини яратиш ва индустриал хабларни шакллантиришнинг муҳим омили сифатида саноат кооперацияси ва маҳаллийлаштиришни кенгайтириш бўйича қўшма чора-тадбирлар кўрилиши лозим, деб ҳисоблаймиз”, – деди президент.

    Мамлакат кооперация лойиҳаларини молиявий қўллаб-қувватлаш бўйича кўп томонлама дастурларда ва ЕОИИ Ишбилармонлар кенгаши фаолиятида иштирок этишдан манфаатдор экани билдирилди.

    Муқобил транспорт йўлакларини шакллантириш ва барқарор логистика занжирларини яратиш борасида биргаликдаги ишларни кучайтириш аҳамиятига эътибор қаратиб, Ўзбекистон етакчиси Шимол – Жануб халқаро йўлакларини ва минтақани Хитой, Яқин Шарқ ва Жанубий Осиё мамлакатлари билан боғловчи бошқа магистралларни ривожлантириш муҳимлигини таъкидлади.

    Давлат раҳбари тариф сиёсати масалаларида яқиндан мувофиқлашув зарурлигини қайд этиб, Ўзбекистон—Афғонистон—Покистон темирйўли қурилишини амалга ошириш бўйича Лойиҳа офиси ишига қўшилишга таклиф этди.

    Озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасида Ўзбекистон раҳбари қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари импорти ўрнини фаол босишни рағбатлантириш, “яшил” йўлакларнинг тўлақонли ишлашини таъминлаш, қўшма тадқиқотлар ўтказиш ва инновацияларни жорий этишни қўллаб-қувватлаш ҳамда мамлакатларимиз агробизнеси вакиллари ўртасида кооперация алоқаларини ривожлантиришни рағбатлантириш таклифларини илгари сурди.

    Фото: Президент матбуот хизмат

    Шу мақсадда Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги вазирлари, озиқ-овқат маҳсулотларининг етакчи ишлаб чиқарувчилари ва импортчилари иштирокида “ЕОИИ плюс” форматида Аграр форумни ўтказиш ташаббусини билдирди.

    Юқори малакали мутахассисларни тайёрлаш, олий таълим муассасалари ва профессионал таълим марказлари ўртасида шериклик муносабатларини йўлга қўйиш, илмий тадқиқотларни қўллаб-қувватлаш бўйича қўшма лойиҳаларда иштирок этиш имкониятлари қайд этилди. Муҳандислик-техник ихтисосликлар бўйича талаб юқори бўлган кадрларни биргаликда тайёрлаш юзасидан “йўл харитаси”ни ишлаб чиқиш таклиф этилди.

    Ўзбекистон президенти сўзининг якунида Олий Евросиё иқтисодий кенгашининг навбатдаги йиғилиши якунлари ЕОИИ мамлакатлари билан ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг янги йўналишлари, шакл ва механизмларини ривожлантиришга хизмат қилишига ишонч билдирди.

    25.05.2023, 21:07   Изоҳ (0)   6831
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Хоразмда ўз онасини дўппослаб ўлдирган йигитга ҳукм ўқилди

    25.05.2023, 20:46

    Тошкентда террорчилик ташкилотининг бир гуруҳ яширин аъзолари қўлга олинди

    25.05.2023, 20:22

    Вайнер Фарҳод Маннопов вафот этган клиника яна иш фаолиятини бошлагани юзасидан маълумот берилди

    25.05.2023, 19:39

    “Синфдошлар ‘гапи’да қатнашолмасам-да, тўй-маъракаларда доим биргамиз”. Наманган ҳокими синфдошлари билан “Сўнгги қўнғироқ” тадбирида иштирок этди

    25.05.2023, 19:24

    Ўзбекистонда 400 000 сўмлик купюра расми тарқалмоқда 

    25.05.2023, 18:58

    Хоразмдаги ихтисослаштирилган мактаб ўтказган 94 млн сўмлик тендер бекор қилинди 

    25.05.2023, 18:48
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда энди 7-9-синф ўқувчилари университетда ҳам ўқитилади 

    Ўзбекистон | 1 июл, 23:15

    “Дарё” дайжести: 1 июлнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 1 июл, 23:00

    Уоррен Баффет 6 млрд долларлик Berkshire акцияларини хайрия қилди

    Дунё | 1 июл, 22:40

    Тошкент архитектура-қурилиш университетида дуал таълим жорий этилади 

    Ўзбекистон | 1 июл, 22:25

    3 йил давомида уйдан чиқмаган эркак ахлат ва чиқиндилар уюми орасидан топилди

    Дунё | 1 июл, 22:14

    “Куннинг камида 2-3 соатини салқин хонада ўтказинг”. ЖССТ аномал иссиқда аҳолига зарур бўлган тавсиялар берди

    Ўзбекистон | 1 июл, 21:55

    АҚШ соғлиқни сақлаш вазири америкаликларни дунёдаги энг касал миллат деб атади

    Дунё | 1 июл, 21:45

    “Ёшлар Иттифоқи” қуриб битказган “Аср қурилиши” — БАМ тарихи

    Дунё | 1 июл, 21:35

    WP: Маск рақобатчиларнинг махфий маълумотларига кириш имкониятига эга бўлган

    Дунё | 1 июл, 21:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.