Комик актриса Ҳалима Ибрагимова “Алдама мени” кўрсатувига берган интервьюсида ўзбек шоу-бизнесида аввалига яқин муносабатда бўлиб, кейин алоқаларни бутунлай узган ҳамкасблари ҳақида сўзлаб берди.
— Озода Нурсаидова, Ситора Фармонова, Шаҳзода Муҳаммедова, Муҳаммадзиё ва Сардор Раҳимхон билан умуман гаплашмайман. Бесабаб ҳеч нима бўлмаган, улар билан алоқани узишимнинг аниқ сабаблари бор. Ситора Фармонова билан муносабатларимиз ёмонлашишига хонанда Муҳаммадзиё сабабчи бўлди. Аммо ҳалигача Ситора билан юзма-юз кўришиб, бу ҳақида гаплашиб олганимиз йўқ. Сҳунки бунга ўзимни тайёр эмас деб биламан. Ситора менга ёмонлик қилмаган, уни ўзимга рақобатчи ҳам деб билмайман. У билан шу кунгача дугона эдик. Вақти келиб, бўлган ишларга ойдинлик киритса муносабатимизни қайта давом эттиришимиз мумкин.
Яширмайман, аввалига хонанда Муҳаммадзиёни қўллаб-қувватладим. Орамизга пул тушганидан кейин у бола ниқобини ечиб, асл юзини кўрсатди. Мен ҳақимда санъаткор қизларга айтган гаплари қулоғимга чалинди. У бошқа санъаткорларга “Менга сиз кераксиз, карьера қилиш учун Ҳалиманинг пулидан фойдаланяпман”, дебди. Мана шу гапдан кейин унга нисбатан нафратим қўзиди. Кейин у актриса Ҳувайдо Жумаевага нисбатан ҳам адолатсизлик қилди. Ҳувайдо билан институтда бирга ўқиганмиз, унинг қандай актриса эканлигини яхши биламан.
Аммо кеча чиққан Муҳаммадзиёнинг “Мен унинг актриса эканлигини билмас эканман”, деган гапидан ғашим келди. Муҳаммадзиё шунчалик тақводор экан кўрсатувга келмасин эди. Бу лойиҳа аёллар учун 8 март байрами арафасида суратга олинаётганини яхши биларди. Хуллас, бу боланинг қандай одамлигини яхши биламан. У Ҳувайдо Жумаеванинг оиласини бузишига оз қолди, мен билан Ситора Фармонованинг ўртасига эса совуқчилик туширди, — дейди Ҳалима Ибрагимова.
Изоҳ (0)