UzAuto Motors 25 май кунидан Tracker ва Onix автомобиль моделларининг янгиланган комплектациялари учун шартнома беришни бошлайди. Бу ҳақда компания ахборот хизмати хабар берди.
Компаниянинг маълум қилишича, Chevrolet Onix автомобилининг барчага таниш олти комплектацияси ва Chevrolet Tracker нинг уч комплектацияларига қўшимча янги Premier Plus ва Redline модификациялари учун шартнома тузиш мумкин.
“Шу билан бирга, шартнома учун очиқ бўлган аввалги комплектацияларнинг нархи ўзгаришсиз қолади”, — дейилади хабарда.
Компанияга кўра, Chevrolet Tracker нинг LS, LS Plus, LTZ, LTZ Plus, Premier, Premier Plus ва Redline моделлари учун шартнома тузиш мумкин бўлади. Chevrolet Onixнинг эса Premier 1, Premier 2, Premier 2 Plus, Redline моделлари сотувга чиқарилади.
Эслатиб ўтамиз, UzAuto Motors май ойи бошида Chevrolet Onix ва Tracker автомобиллари сотувини тўхтатган. Компания 2022 йилда ҳамёнбоп моделлардан Spark, Nexia, Cobalt ва Lacetti автомобиллари сотувини тўхтатиб, Onix ва Tracker учун шартномалар тузишни бошланганди. Бироқ, жорий йил май ойи бошидан нархи 207 миллион сўмлик Onix ва 211 миллион сўмлик Tracker сотуви тўхтаб қолган. Ҳозирда компаниядан нархлари 420 миллион сўмдан 1,1 миллиард сўмгача бўлган Malibu, Equinox, Traverse ва Tahoe автомобилларини харид қилиш мумкин.
Изоҳ (0)