Тошкент шаҳар Яккасарой тумани Бобур кўчасидаги Д-600 миллиметрли катта сув тармоғида таъмирлаш ишлари олиб борилиши сабаб Миробод туманидаги айрим манзилларда иссиқ сув таъминоти вақтинча ўчирилади. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, 22 май куни соат 09:00 дан 23 май соат 20:00 гача Миробод туманидаги қуйидаги манзилларда иссиқ сув таъминоти тўхтатилади:
Миробод РУ-1; Нукус кўчаси, 1-пр. Катта Миробод, 7-тор Мироншоҳ, Авлиёота кўчаси, Госпитал даҳаси, Миробод, Катта Миробод, Авлиёота-Нукус, Афросиёб-Госпитал, Хонзодабегим, Ойбек, Туркистон, А.Темур, 1-тупик Нукус, Истиқбол, Шахрисабз, Т.Шевченко, Фидокор, Афросиёб, Чимкент, Буюк Турон, Кичик Бешёғоч, Г.Алиев, Якка Чинор, Бухоро, Матбуотчилар, Зарафшон, I.Каримов кўчалари.
Жами 388 та истеъмолчилар иссиқ сув таъминотидан вақтинча узилади. Veolia Energy Tashkent келтириладиган ноқулайликлар учун узр сўрайди.
Бундан олдин Тошкентнинг икки туманида таъмирлаш ишлари сабаб газ таъминоти вақтинча тўхтатилганди. Апрель ойида эса Сергели, Янгиҳаёт ва Чилонзор туманларининг айрим маҳаллаларида табиий газ таъминоти вақтинчалик ўчирилган.
Изоҳ (0)